Қирғизистондаги Россия элчихонаси автомобилининг йўл халокати. Суд Россияда бўлади

812

Февралнинг ўртасида россиялик дипломатнинг иштирокида Қирғизистонда бўлган йўл ҳалокатларининг сабаблари Россияда текширилмоқда. Тергов битгандан сўнг барча материаллари судга ўтказиб берилади.

Россиянинг Қирғизистондаги элчилигининг автомашинаси юқори тезликда келаётиб, ўтиб кетаётган юк ташувчи «Мерседес Бенц Спринтер» автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Юк ташувчи автомашинанинг ҳайдовчиси Евгений Лескин олган жароҳати сабабли касалхонада вафот этган.

Россиянинг Қирғизистондаги элчилиги тергов битгандан сўнг йўл ҳалокати бўйича иш судга ўтказилиб, у ерда айбдорларни жазолаш бўйича қарор чиқаришини хабар қилди.

Ҳозир ҳалок бўлган қирғизистонликнинг қариндошларига компенсация тўлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Қурбон бўлган ҳайдовчининг беваси Нелля Лексина «Заноза» нашри билан бўлган суҳбатда элчилик вакиллари билан компенсация миқдори тўғрисида сўзлашганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, у 100 минг доллар тўғрисида сўз бўлганда улар ғазабланган.

«Улар менга 20-22 минг долларлик компенсация тўлаб беришни режалаштиришганини билдиришди. Бундан ташқари дафн маросига кетган барча ҳаражатларни тўлаб, куёвим ишлаган заводнинг ҳаражатини ҳам тўлаб беришга тайёр эканлигини айтишган», — деди у.

Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган россиялик дипломат иштирокидаги йзл ҳалокати 16-февралда бўлган. Россиянинг Қирғизистондаги элчилигининг «Тойота Прадо» автомашинаси қизил қироққа қарамай, юқори тезликда келиб юк ташувчи «Мерседес Бенц Спринтер» автомашинасига тўқнашган.

Юк ташувчи автомашинанинг ҳайдовчиси Евгений Лексин кўплаган жароҳатлари сабабли касалхонада вафот этган. «Тойота»нинг рулида элчиликнинг биринчи котиби Виктор Пухов бўлган.

Элчиликнинг автомашинасида Қирғизистондаги «Роснефть» компанияси директорининг ўринбосари Игорь Рясний ҳам бўлган.

Воқеа бўйича Бишкекнинг милицияси жиноий иш қўзғаган.

Кейинчалик Пухов билан Ряснийнинг Қирғизистондан чиқиб кетишгани маълум бўлган.

Муаллиф: Александра Титова