Фарзандингизнинг ҳаётини қандай қилиб экологик қилишингиз мумкин?

883

Бу мақолада боланинг хонасини қандай қилиб экологик шароитга мослаш керак, уни ҳаводаги микроблардан ва гаджетларнинг зарарли таъсирларидан қандай сақлаш керак деган саволлар бўйича маслаҳатлар ёзилган.

Мақоланинг асл нусҳаси ЛИВЕНЬ. Living Asia сайтида эълон қилинган. Мақола муаллифи – Рахат Асангулова.

Ўйинчоқлар

— Юмшоқ ўйинчоқларда чанг қуртлари бўлиши мумкин. Болани улардан қандай сақласа бўлади? Камида бир ойда бир марта ўйинчоқларни музлатгани олти соат қўйиб туринглар – совуқ зарарли моддаларни йўқ қилади.

— Ўйинчоқларни сотиб олаётганда товарнинг маркировкасига, маҳсулот ясалган материалга эътибор беринг, ундан ҳам яхшиси — мувофиқлик сертификатини талаб қилинг. Энг хавфли ўйинчоқлар юмшоқ пластикдан – пластизолдан ясалади.

— Ўйинчоқларда болангиз учун зарарли моддалар бўлиши мумкин. Ўйинчоқ очиқ рангли, кескин ҳидли бўлса, кучли товуш чиқарса ундан эҳтиёт бўлиш керак.

Жихоз

Фитонцидлар — ўсимликлар чиқарган, бактерияларни ўлдириб ёки уларнинг ўсишини сустлаштирадиган биологик таъсирли моддалар (Википедиядан).

— Линолеум табиий бўлиши керак, аниқроқ айтганда, зиғир мойидан, гум сақичдан, тыгындан, ёғоч ва оҳак унидангина ясалган бўлиши керак. Линолеум тўғрисидаги маълумот қанча кўп бўлиб, ўткир ҳиди кам бўлса, шунча яхши.

— Фақатгина ёғочдан ясалган жиҳоз ёқимли фитонцидларни чиқаради – улар бир неча йилдан кейин ҳам ажралиб чиқаверади.

— ДСПдан ясалган жиҳоз – айниқса янгиси — заҳарли моддаларни ажратиб чиқаради (масалан, формальдегид). Агар сизлар ҳам ана шундай жиҳозларни танлаб олсангиз, унинг сертификати бўлсин. Хонани одатдагидан кўпроқ шамоллатиб туришни унутманг.

— Болалар хонасини бўяганда бўёқнинг зарари оз бўлиши учун сувда эришдиган ёки табиий бўёқ танлаб олинг – казеиндан ёки оҳакдан ясалганини танлаганингиз яхши. Қанча оз қатлам бўлса шунча яхши.

— Синтетик гиламларда жун гиламларга нисбатан чанг қуртлари оз бўлади. Энг гигиенали гиламчалар — пахтадан ясалганлари, уларни юқори ҳароратда ювса бўлади.

Ҳаво

— Болалар хонасини шамоллатиб туриш жуда аҳамиятли. Турар-жой биноларидаги ҳавода 100дан ортиқ учма кимёвий моддалар бўлади. Кўчадаги ҳавонинг булғаниши уйдаги ҳавонинг булғанишидан 1,8-4 мартага кўп бўлиши мумкин.

— Ўсимликлар – ҳаводаги микроблар билан курашишда энг яхши ёрдамчилар. Ҳавони печак, хризантема ва алоэ яхши тозалайди. Аспарагус оғир металлларнинг қисмларидан юқиб қолади.

— Хонани болалар бор вақтда чанг ютгич билан тазалаш нотўғри – микробўлакчалар ҳавога тўлиб кетади.

— Бир суткада биз ҳаво билан бирга икки қошиққа яқин чанг ютамиз. Зарарли моддаларнинг ҳаводаги энг катта тўпланиши 1-1,5 метр баландликка тўғри келади – демак, чангдан болалар ҳаммадан кўп жабрланишади.

Гаджетлар

SAR (Specific Absorption Rates) ютишнинг солиштирма коэффициенти. Бу кўрсаткич киши организмининг ичида бир сонияда ажралиб чиққан электромагнит тола қувватини аниқлайди. SAR килограмига ватт билан ўлчанади. SARнинг миқдори қанча юқори бўлса, бу тузилма ҳам одам учун шунчали хавфли бўлади.

— Уяли телефон – электромагнит нурланишнинг кучли манбааи. Болангизга телефон олиб бераётиб SAR маркировкасига эътибор беринг.

Эски телефонларнинг SARи янгиларидан яхши. Қўнғироқ қилганда шу коэффициент ҳам юқори бўлди.

— Болани телефонни танасидан узоқда олиб юришга, сўзлашаётганда гарнитурадан фойдаланишга, телефонни алоқа бошлангандан кейингина қулоққа олиб келишга, телефондан ҳар куни бир соатдан камроқ фойдаланишга ўргатинглар.

— Бола компьютерда ҳар куни икки соатдан кўп ўтирмаслиги керак – компьютерда тезкор икки электромагнит нурланишнинг манбааи бор (монитор ва система блок).

Овқатланиш

 

— Бола эмизган аёллар бир неча сабзавотлардан бош тортгани яхши. Карам, сабзи, бодринг, кабачки, укроп, шпинат – буларнинг барчасида нитратлар кўп, улар сутга қўшилади. Боланинг нитратларга қарши ҳимоя механизмлари бир ёшидагина пайдо бўлади.

— Сақлаш муддати узоқ, озуқа қўшимчалари (айниқса – глутаматлар) бор сут озиқлари, пироглар, чипслар, кириешкалар, газли ичимликлар – буларнинг барчасини болаларга таъқиқлаш керак.

— Пластикдан болалар идишини ясаш учун бисфенол А (БФА) моддаси фойдаланилади, унинг таъсири эстрогеннинг – аёлларнинг жинсий гормонининг таъсири билан бир хил. Эстрогеннинг ортиқча миқдори танани ёмонлаштиради — масалан, семиртаради. Ундан кўра, онали шиша идишларни танлаганингиз маъқул.

Кийим ва парвариш

— Антисептик совунлар терининг ҳимоя механизмларини бузади  — ундан бош тортган яхши.

— Алюминий, толуол, фтор қўшилган тиш пасталари ичак фаолиятини ёмонлаштириб, тиш милкларини  яллиғлаши мумкин.

— Этикеткаларни ўқинглар. Болаларнинг танасига тегиб турадиган кийимларини фақатгина табиий газламалардан бўлганларини танланг.

Материал Ресурслар билан энергияни сақлаш бўйича мактаб лойиҳасининг «Маълумот хабарчиси»нинг  № 6-сонида эълон қилинган «Болалар хонасининг экологик хавфсизлиги» мақоласининг асосида тайёрланган. Дастур Қирғизистондаги «БИОМ» экологиял ҳаракати томонидан амалга оширилади.