ИИМ ижтимоий тармоқлардаги "тақиқланган материаллар учун" жиноят жазосига тортишни истайди

763

Ички ишлар министрлиги таъқиқланган материалларни тарқатаётгани учун сайтларни ва ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиларини жавобгарликка тортишни истайди. Бунга ИИМ диний экстремизм, ваҳшийлик ва порнографияни тарғиб қилган материалларни киритади.

ИИМ матбуот марказининг хабарига кўра, биргина видео учун эмас, сурат ва матн туридаги материаллар учун ҳам жавобгарликка тортилади.

Жиноят кодексида ёзилишича, ОАВ билан ижтимоий тармоқларда терроризмга ташвиқот қилганларни икки йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

«Агар бундай материалларни тарқатиш ва тарғиб қилиш факти аниқланса, улар судда кўриб чиқилиб, сайтлар эса ёпилиб, таъқиқлар қўйилиб, эгалари жазога тортилади», — деди ИИМнинг матбуот марказининг ходими Эрнис Осмонбаев.

ИИМ жиноий жавобгарликнинг киритилишини бошқа ўлкаларда ҳам бундай тажриба бор эканлиги билан изоҳлади. Яна бир сабаби — ёшларнинг хавфсизилиги.

«Ҳозир ёшлар интернетдан фойдаланишади. Улар қайсидир бир ваҳшийларча тасвирга олинган видеони, экстремистларнинг видеосини осон кўра олишади. Буларнинг барчаси болаларнинг одоб-ахлоқига, руҳиятига таъсир қилиши мумкин», — деб тушунтирди Осмонбаев.

Матбуот маркази ходимининг сўзларига кўра, маҳкама маълум бир сайтларгагина эмас, умумий қирғиз маълумот ҳудудини, жумладан ижтимоий тармоқларни ҳам назоратга олади.

«Агар, масалан порнография сайтлари пайдо бўладиган бўлса, биз уларни зудлик билан ёпамиз. Биргина чет ўлкадаги сайтлар қолади. Бу операцияларга жавобгар бўлган ИИМнинг бўлимларидан бири аниқлаб текширади. Қонун бузганларнинг қанча муддатга қамалиши судда ҳал қилинади», — деди Осмонбаев.

«ИИМ сўз эркинлигини чекламади»

«Прецедент» компаниясининг юристи Фатима Якупбаеванинг фикрига кўра, ИИМнинг ҳаракатлари сўз эркинлигини чекламайди.

«ИИМ ҳаракатларини ноқонуний деб атаб бўлмайди. Менинг фикримча, бу сўз эркинлигини чеклаш эмас. Сўз эркинлиги дегани — чекланган ҳуқуқ. Маълум бир маълумотни тарқатиб бўлмайди. Улар шартли турда чекловларни белгилаб қўйишди: терроризм, экстремизм, адоват ва нафратни қўзғатиш», — деди юрист.

Фатима Якупбаеванинг фикрича, терроризмга чақириш, уни қўллаш, кўнгилочар жойларни интернет орқали уюштириш, интернет орқали адоват қўзғаш учун жиноий жавобгарликка тортса бўлади.

Юристларнинг сўзларига кўра, қонунларда порнография билан экстремизмни тарғиб қилиш учун қоидалар бор. Экстремистик материалларни тарқатганларни текшириб, аниқлаб чиқиш бўйича ИИМнинг 10-бўлими шуғулланади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартованинг фикрича, таъқиқланган материалларни назорат қилиш — бу терроризм хавфининг олдини олиш учун оддий жараён.

«Бироқ асосийси буни суистеъмол қилинмаслиги керак. Сўзсиз экстермистик ташкилотлар билан экстермистик адабиётларнинг рўйхатини тузиб, уларни илиб қўйиш керак. Одамлар қайси материалга лайк босмаслик кераклигини, нимани бўлишмаслик кераклигини билиши керак», — деди у.

Қирғизистонда экстремистик деб топилиб, таъқиқланган материалларнинг тўлиқ рўйхати Юстиция министрлигининг сайтида бор.

Сўз эркинлигига босим ўтказиш

ИИМ интернетда таъқиқланган материалларни тарқатиш учун жиноий жавобгарликка тортиш эҳтимоли тўғрисидаги сўз эркинлиги таъқиб қилиниётган бир вазиятда билдирмоқда.

«Порнография»ни эълон қилишга, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини сўкинишга, «экстремистик» материалларни тарқатишга ва «аниқланмаган маълумотларни» эълон қилишни таъқиқлашга 2017-йилнинг март ойининг бошида ҳаракат қилишган.

Унда парламент депутатлари — социал-демократ Дастан Бекешев ва республикачилар Алтинай Омурбекова билан Акилбек Жамангулов — жамоатчилик муҳокамасига «блогерлар тўғрисидаги» қонун лойиҳасини олиб чиқишўган.

Қонун лойиҳаси ижтимоий тармоқларда минг ва ундан кўп ёзилувчига эга бўлган фойдаланувчиларни бир неча қоидаларга бош эгиш мажбурияти қўйилган. Қонун биргина «экстремистик материалларни» тарқатишни таъқиқламасдан, шунингдек фойдаланувчилар анонимликни инкор қилиб, боғланиш учун рақамларини кўрсатишга ва ўнлаган бошқа қоидаларга бош эгишга мажбур.

Қонунга бош эгмаганлар беш мингдан 100 минг сомгача жаримага тортилади. Қонун лойиҳаси жамоатчиликнинг танқиди сабабли муҳокамадан олинган.

Қирғизистонликлар бу қонун ОАВга ва интернет фойдаланувчиларига босим ўтказиш учун фойдаланилиши мумкин деб ҳисоблашган. Бироқ ташаббусчи депутатлар «қонун лойиҳасини қайта ишлаб чиқишган» ваъда беришган.

2017-йилнинг февраль ойида бош прокуратура вояга етмаганларга зарар қилган сайтларни таъқиқлаш талаби билан Октябрь район судига даъво аризаси берган. Бундай қарор «Кўк кит» ўйини атрофидаги шов-шувдан кейин қабул қилинган.

Ўз ҳаракатларини бош прокуратура «маълуомт хавфсизлигини таъминлаш» кераклиги билан тушунтирди. Бироқ маҳкама қайси сайтларни таъқиқлаш кераклигини айтишдан бош тортган.

«Кўк кит» — ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб, ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга ундаяпти дейилган ўйин. Бироқ ИИМ бир неча марта билдиришича, ўлкада бу ўйинга боғлиқ ўсмирлар орасида бирорта ҳам суицид рўйхатга олинмаган.

2012-йилнинг сентябрь ойида ҳам «экстремистик» материалларни ўз ичига олган сайтларни таъқиқлашни ИИМ таклиф қилган эди.

Унда айрим медиа-экспертлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бундай ҳаракатлар сўз эркинлигини чеклаши мумкин деган фикрларни билдиришган.

Муаллифлар: Метин Жумагулов, Александра Титова