Журналист Аида Касималиева ҚСДПнинг депутати бўлиб қолиши мумкин

709

Социал-демократ Узарбек Жилкибаев ҳукуматнинг Иссиқ-кўл вилоятидаги мухтор вакили бўлиб тайинланганидан кейин парламентда КСДП фракциясининг бир ўрни бўш турибди. Партия тизмасида Жилкибаевдан кейин турганлар Икрамжан Илмиянов билан Абдиманап Кутушев мандатларидан бош тортишган. Ҳозир бир депутатлик ўрнига Аида Касималиева, Заирбек Жоошбеков ва Азиз Суракматовлар номзод бўлишмоқда.

Президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ маслаҳатчиси ва собиқ ҳайдовчиси Икрамжан Илмиянов депутатлик мандатидан бош тортгандан кейин фракциянинг бўш ўрнига Абдиманап Кутушев келиши керак эди. Бироқ яқинда парламент аппаратининг раҳбарлигидан кетгандан кейин Кутушев ҳам МСКга ариза ёзиб, депутатлик лавозимидан бош тортган.

КСДПнинг рўйхатидаги парламент депутатлигига кейинги асосий номзод — журналист ва телебошловчи Аида Касималиева.

Kloop.kg билан бўлган суҳбатида Аида Касималиева айтгандай, агар унга ҳақиатдан ҳам парламентдаги лавозимни таклиф қилишса, у депутатлик мандатидан бош тортишган.

«Буни аниқлаш учун мен чоршанба кунигача кутаман. Чоршанба куни ҳаммаси маълум бўлади. Агар таклиф қабул қилинса, албатта, мен рози бўламан», — деди у.

Касималиева КСДПнинг рўйхатида 52-номзод бўлиб саналади. У журналист, телепродюсер, телебошловчи, медиа консультант, шунингдек у олдин «Эркин Европа/Озодлик» радиосининг қирғиз хизматида мухбир бўлиб ишлаган.

Шунингдек у уруш ва тинчликни ёритиш бўйича институтнинг (IWPR) Қирғизистон ва Қозоғистон бўйича муҳаррири бўлиб ишлаб, Қирғизистондаги НТС телеканалининг бош продюсери ҳам бўлган.

У Москвадаги Марказий Осиёдан борган муҳожирларнинг ва аёлларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги бир неча фильмларнинг муаллифи. Унинг фильмлари «Бир дунё» номли фильмлари кинофестивалида совринли ўринларга эга бўлган.

Заирбек Жоошбеков ва Азиз Суракматов (ўнгда).

Аида Касималиевадан ташқари КСДПнинг парламентдаги ўрнига бюджет ва молия бўйича қўмитасининг раис ўринбосари Заирбек Жоошбеков ва қонунийлик ва ҳуқуқ тартибот қўмитасининг аъзоси Азиз Суракматов номзод.

Бу вақтгача Жоошбеков билан Суракматов Жогорку Кенешнинг V чақирилишининг депутатлари бўлиб ишлаган.

КСДПнинг парламент депутати Узарбек Жилкибаев ҳукуматнинг Иссиқ-кўл вилоятидаги мухтор вакили бўлиб 17-мартда тайинланган. Жилкибаевгача бу лавозимни эгаллаб келган Асхат Акибаев хизматдан ўз эрки билан кетаётганини билдирган.

Кейинги куни 18-мартда Икрамжан Илмиянов билан Абдиманап Кутушев марказий сайлов комиссиясига ариза ёзиб, депутатлик ўрнидан бош тортган. МСК аризаларни бир ҳафтанинг ичида кўриб чиқиши керак.

Муаллиф: Александра Титова