Қўчқор: Ўқитувчилар ҳукумат тоғли ҳудудлар учун қўшимча пул қирқиб қолингани учун митингга чиқишди

801

Норин вилоятининг Қўчқор районининг Семиз-Бел қишлоғида Арзимкан Бостонов номида ўрта мактабининг ўқитувчилари норозилик акциясига чиқишди. Улар ҳукумат баланд тоғли шароитда ишлаганларга 20 фоизлик қўшимча пул тўламай қўйганидан норози бўлишди.

Норозилик намойишига 40қа яқин ўқитувчи чиқиб, меҳнат ҳақига 20 фоизлик қўшимчани қайта тиклашни талаб қилишди.

Арзимкан Бостонов номидаги мактабнинг математика ўқитувчиси Темирбек Эсеналиев меҳнат ҳаққи икки марта камайганини — баланд тоғли шароитда ишлаганлар учун қўшимча ва меҳнат стажи учун қўшимча олинганини айтди. Унинг сўзларига кўра, олдин унинг қишлоғи 14 минг сом бўлса, ҳозир 7900 сом олади.

«Бу адолатга тўғри келмайди. Ҳукумат олдин маошни нотўғри ҳисоблашганини айтишган. Бироқ қўшни қишлоқлар шундай баландликда жойлашганига қарамай, 10 фоизлик қўшимчани олишмоқда», — деган у.

Қўшни Кара-Тоо қишлоғи мактабининг директори Чолпон Омурованинг сўзларига кўра, унинг қўл остида ишлаган педагоглар ҳам қўшимча маош бекор қилинганидан норози. Унинг сўзларига кўра, қишлоқ 1810 метр баландликда жойлашганига қарамай ўқитувчиларнинг 10 фоизлик қўшимча пули олиб қўйилган.

Семиз-Бел қишлоқ кенгашининг депутати Бакит Бейшенбеков ўқитувчилар бу қишлоқни «баланд тоғли эмас» деб ҳисоблагани туфайли митингга чиқишганини айтди.

«Бизнинг ўқитувчилар баланд тоғли районда ишлашади, олдин уларга қўшимча пул тўланарди. Янги ўзгартиришларга боғлиқ қўшимча пул тўланмай қолди. Ўқитувчилар шундан норози», — деди у.

Фан ва маориф министрлигининг бюджет сиёсати бошқармасининг бош мутахассиси Салмоор Асановнинг фикрича, текширувдан кейин Семиз-Бел қишлоғи 1790 метр баландликда жойлашгани аниқланган, шу сабабли қўшимча пул тўлаш тўхтатилган.

Қонун бўйича баланд тоғли районлар деб 1800 метрдан баланд жойлашган ҳудудлар ҳисобланади.

Муаллиф: Майрамкул Жанарбекова

Сурат: «Спутник»