Қирғизистонда овчиликни таъқиқлаш. Депутатлар қонун лойиҳасини бекор қилинишини қандай изоҳлашди?

835

Депутатлар «Овчиликни таъқиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қўллашмади. Kloop.kg таҳририяти овчиликка мораторий киритишга қарши овоз берган депутатларни саволга тутди.

Қирғиз парламентининг депутатлари 16-мартда 2030-йилгача Қиррғизистонда жониворларни отишни таъқиқловчи қонун лойиҳасини инкор қилишди.

Мораторийга 56 депутат қарши чиқиб, 52 депутат қўллади.

Қонун лойиҳаси ўлкадаги жониворларнинг турларини кўпайтириш учун ишлаб чиқилган. Унинг муаллифлари табиатга зарар келтиришга қарши чиқишган. Ташаббушни инкор қилиниши экологларнинг ғазабини келтирди.

Қарши овоз берган депутатлар қандай жавоб беришди?

Элвира Сурабалдиева, КСДП

«Мен сизга айтсам бўладими? Сиз менга Буюк Британияга роумингга қўнғироқ қиляпсиз. Мен бу ерда бир ҳафтадан бери юрибман. Бу техник хатолик, менинг овоз беришим мумкин эмас. Спикер расмий турда чоршанба куни мен иш сафарида эканлигимни эълон қилган».

Ирина Карамушкина, КСДП

«Қайси овчилик, мен тушунмадим? Мен троллейбусдаман, бу ер шовқин. Менинг эсимда йўқ, қачон бўлган экан?»

Кожобек Риспаев, КСДП

«Мен қарши овоз бердим, изоҳни нима кераги бор?»

Азамат Арапбаев, КСДП

«Мен изоҳ беришга мажбурманми? Мен овоз бердим — шу менинг позициям».

Мирлан Бакиров, «Онугуу — Прогресс»

«Биринчидан, бизда Қизил китобга кирган жониворларни отишга қарши мораторий ўз кучида. Иккинчидан, бюджетга [овчиликдан] 50 миллион сомга яқин маблағ тушади. Бундай қилсак, бюджет етишмовчилиги юзага келади. Аслида ноқонуний овчилик билан курашиш керак. Бизда Иссиқ-кўлда балиқ овлашни таъқиқлаш бор, қандай ҳолатда эканлигини биз ҳозир биламиз. Шу сабабли мен қарши овоз бердим деб ўйлайман».

Жанибек Бакчиев, «Бир Бол»

«Мен амалга оширадиган, мақсадга етсак деб ҳаракат қилган шу механизм нотўғри деб ҳисоблайман. Мен ҳам бизда жониворлар кўп бўлишини истайман, бироқ таъқиқлаш нотўғри. Браконьерлар шахсий ҳудудда овчилик қилмайди. Мулк эгаси ҳеч қачон ўз ҳудудидаг бегона кишини киритмайди. Бошқа механизм ишлаб чиқиб, хусусийга берсак бўлади. Мулк эгаси уни ҳимоя қилиб, лицензияли овчиликни йўлга қўяди. Улар ҳар йили беш-олти лицензия беришади».

Гулкан Молдобекова, КСДП

«Мен иштирок ҳам этмаганман. Мени қарши деб киритиб қўйишибдими, а?»

Рискелди Момбеков, КСДП

«Мен ҳукуматнинг хулосасига таяндим. Сабаби мен коалиция кўпчиликнинг аъзосиман. Ҳукуматнинг мухолифати туфайли мен қонун лойиҳасига қарши овоз бердим».

Зиядин Жамалдинов, «Онугуу-Прогресс»

«Бу фойдалимас. Ҳозир анча-мунча маблағ бюджетга тушмоқда. Шу сабабли мен бу қонун лойиҳасини қўлламадим».

Сайдолимжон Жураев, КСДП

«Қонун лойиҳасининг концепцияси нотўғри бўлган. Уни мукаммал ишлаб чиқиш керак».

Бакит Торобаев, «Онугуу-Прогресс»

«Ёввойи ҳайвонларни отишшга мораторий киритишнинг лойиҳаси ўзига қўйилган мажбуриятларни бажаролмайди. Мен аксинча, шунда ёввойи ҳайвонлар кескин камайиб кетадими деб қўрқаман.

Қизил китобдаги жониворларнинг сонини сақлаб қолиш бўйича қонун лойиҳасининг муаллифлари таклиф қилган механизм компетентсиз. Амалда овчиликни таъқиқлаш билан давлат браконьерликни аввал бўлмаган тўлқинини пайдо қилади.

Ҳозир ҳайвонларни қонуний отилишини ўрмончилар таъминлайди. Улар табиатни гўзаллигини сақлаб, жониворларни боқиш билан ҳам шуғулланишмоқда. Улар браконьерликни таъқиқлаш бўйича ишларни ҳам олиб боришади. Бу иш сифатлими ёки йўқми — бошқа масала. Бироқ қонуний овчиликни таъқиқлаш билан қонун лойиҳасининг муаллифлари ҳозирги тизимни бузиб, ўрнига ҳеч нарса таклиф қилишмаяпти.

Бизда овчиликни йўлга соладиган қонунлар бор. Биз янги қонунларни ишлаб чиқмай, ҳозир ишлаётган қонунларнинг бажарилишини таъминлашимиз керак», — деди Торобаев.

Муаллиф: Иван Янушкевич