Президент Алмазбек Атамбаев Бишкекда Наврўз байрами тадбирида иштирок этмайди

768

Президент аппаратининг матбуот хизматининг етакчиси Алмаз Усонов Kloop.kgга президент қирғизистонликларни Наврўз билан матн мурожаати орқали табриклашини билдирди.

«Президентнинг номидан президент аппаратининг етакчиси Сапар Исаков нутқ қилиб, премьер-министрнинг иштироки режалаштирилмоқда», — деди у.

Мамлакатдаги куч олиб бораётган сиёсий инқироз вазиятида Атамбаевнинг нутқини журналистлар катта қизиқиш билан кутишаётган эди.

Бундан ташқари, ўзининг кейинги сўзлаган сўзларида президент нодавлат ОАВга, шунингдек муҳолифатга нисбатан қаттиқроқ танқидлар айтиб келаётган эди.

Давлат раҳбари бундан бошқа аҳоли кўп қатнашган турли тадбирларда ҳам тилини тия олмагани билан маълум.

Атамбаев охирги икки ҳафтада муҳолифатчи “Ата Мекен” партиясини “сассиқ”, унинг етакчисни Омурбек Текебаевни эса «мародёр» деб атади.

Атамбаев маросим мавзусига оид бўлмаган сўзларни айтган вақтлари кўп бўлиб туради.

Унинг байрамда сўзлаган охирги сўзи 2016 йили Мустақиллик куни муносабати билан Ала-Тоо майдонида айтилган. У собиқ президент Роза Отунбаеванинг сахнадан намойишкарона чиқиб кетиши ортидан бузилган.

Отунбаева Атамбаев уни сахнадан 2010 йили президент бўлиш учун Конституцияни ўзгартирган деб айблаганидан аччиқланган. Атамбаев ўша куни конституция ислоҳотига қарши чиққан бир қанча сиёсатчиларни танқид қилган.

Мамлакатда сиёсий инқироз конституция ислоҳотидан кейин куч олиб кетган. Конституцияга тузатишлар киргизиш бўйича референдум 2016 йилнинг 11 декабрида ўтган.

Атамбаев ўз рақиблари ва мустақил ОАВларни танқид қилиш билан чекланмай, уларга қарши чоралар кўра бошлаган.

«Ата Мекен»нинг уч муҳолифатчи депутатига қарши жиноят иши қўзғалиб, партиянинг раҳбари эса «Коррупция» ва «Товламачилик» моддалари бўйича МХДКнинг тергов қамоғига икки ойга қамалган.

Бош прокуратура президентнинг шаънини ва обрўсини ҳамда президентни қўллаган ҚСДПнинг ҳақини ҳимоя қилиш учун уч ОАВга, «Заноза», «Азаттык» ва 24.kgга қарши даъво аризаларини берган.

Муаллиф: Александра Титова