Бишкек мэрияси Токтогул ва Абдрахманов кўчаларининг кесилишидаги «Қуёшли балиқлар» фонтанини қайта тиклашни бошлади. Шаҳар раҳбарияти фонтан ёнига шаҳар яшовчилари ва меҳмонлари учун дам олиш жойи қуришни режалаштирмоқда.
Мэрия «Қуёшли балиқлар» фонтанини қайта тиклаб, унинг ёнидаги ерни кўкаламзорлаштирмоқда. Фонтан ёнига ўтиргичлар қўйилиб, тош тўшалади, буталар экилади.
Ҳозир «Зеленстрой» муниципал ишхонасининг ишчилари тротуар тахталарини қўйиш билан шуғулланишмоқда. Мэрия хабарига кўра, бу иш тўрт-беш кунда якунланиб, лойиҳа бўйича экиладиган дарахтлар экиб битилди.
«Бишкексвет» муниципал ишхонаси чироқларни ўрнатди. «Бишкекводканал» боғ-роғларни суғориш тизимини ўрнатиб берди.
«Қуёшли балиқлар» шаршарасини қайта тиклаш иши 34 йилдан бери биринчи марта 2016-йилнинг октябри ўртасида бошланган. Унда фонтан чиқиндилардангина тозаланган.
Олдин бу такрорланмас архитектура асарини қайта тиклашга маблағ ажаратилмаган. Фонтан Қирғизистонга ҳайкалтарош иттифоқ вақтида олиб келган турли хил смальта билан безатилган. Ҳозир унинг айрим жойларидаги смальта тушиб қолиб, аввалги ҳолатига келтириш керак.
«Қуёшли балиқлар» фонтанини дизайнер ва ҳайкалтарош Владимир Кругман 1982-йили ясаган. У вақтда Рассомчилар бирлашмаси фонтаннинг муаллифига турли тўсиқлар қўйиб, молиялашни тўхтатишга ҳаракат қилган.
Ўлка раҳбарияти ҳам фонтаннинг «жуда очиқ» образини ёқтирмай, уни бузмоқчи бўлишиб, муаллифини эса «буржуазия турмушини акс эттирмоқда» деб айтишган.
Кейин Владимир Кругман Германияга кўчиб кетган. Ҳозир унинг ёши 80дан ўтган ва Фюрте шаҳрида яшайди.
Владимир Кругманнинг ишларини Бишкекда эмас, Ўшда ҳам кўриш мумкин – масалан кабутар тасвирланган рельеф-мозаика панноси бор. Унинг мозаикалари Иссиқ-кўлнинг жанубий соҳилидаги Покровка қишлоғининг ва Ўш вилоятидаги Ленин-Йўл қишлоғи уйларининг сиртини безаб туради.
Муаллиф: Метин Жумагулов