Уч йил аввал Вера Тристан интернет қўллана бошлаган. Интернет унга ижод билан шуғулланишга туртки бериб, у ҳозир ҳар қандай ишларни ясайди: суратларни, қўғирчоқларни тўқиб, қўл ҳунармандчилиги билан шуғулланадиган бўлди. У ўзининг 92 ёшида кўриши ночорлаб кетса ҳам тўқиб, расм чизишни давом эттириб келади.
«Бунинг барини менга қизим компьютердан кўрсатиб берди. Барча суратларни, барча ишларни мен компьютердан оламан», — дейди Вера.
У ёки бу суратни қандай чизиш керак экани тўғрисида янги видеоларни кўриб туради, баъзида бадиий тасвирлардан шунчаки илҳом олади. Вера интернетдан нимани кўрса, уларнинг барини ясай олишини айтади.
Вера Тристаннинг ишонтиришича, қарилик у учун қийинчилик ҳам эмас, у бўш вақтини қандай ўтказишни билади. Қариб қолганидан у ўзи мустақил таом тайёрлаб, уйини йиғиштира олмайди. Шунинг учун унга уй ишларига қизи ёрдам беради, Вера бўлса қандайдир бир фойдали нарсалар билан шуғулланади.
Вера Қирғизистоннинг тоғларини тўқишни яхши кўради, унинг фикрича, тоғлар — гўзаллик эталони.
Суратчини қирғиз тоғлари илҳомлантиради.
У Уралда туғилган. Бир қачонлар унинг ота-онаси устидан кимдир бири “улар бой деҳқонлар” деб ариза ёзиб, 1932 йилдаги репрессияга учрашган. Вера Тристаннинг айтишича, ўшанда бутун қишлоқ турғунлари жабр кўришган. “Қулоқлар”ни бир ердан иккинчи бир ерга тез-тез кўчириб туришган.
«Қулоқ қилинганлар»нинг қизи сифатида Верага Россиянинг катта шаҳарларидан иш топиш қийин бўлган. Улар оиласи билан 1974 йили Қирғизистонга кўчиб келишган. Ўшанда Қирғизистонда уларнинг акаси яшар эди. У ўшанда биринчи марта тоғларни кўрганини айтади.
Ўзининг бўш вақтини Вера суратларга ва қўл хунармандлигига бағишлайди. Унинг ишлари йирик коллекция бўлиши мумкин эди, лекин кўпини у тарқатиб юборган.
«Мен атиргуллар тасвири туширилган уч сурат чизганман. Уларни набираларимга жўнатганман. Улар Россияда туришади. Кўпини танишларимга тарқатганман. Ҳозир менинг ишларим Америкада ҳам бор», — дейди у.
Унинг ишларига назар ташлаганда, уларни ҳеч қачон ёмонлик кўрмаган кичкинагина қизчанинг қўлидан чиққанми деган фикр келади. Вера дунёни меҳрибон, гўзал ва қувноқ ҳолда кўради.
«Унинг ишларини бари ёрқин ва жонли», — дейди Веранинг қизи Татьяна.
92 ёшдаги суратчи хонимнинг меҳнатлари осонлик билан яралмайди, чунки у деярлик кўрмай тўқийди.
«Мен кўрмасдан тўқийман. Мен тўқиш учун ҳисоблаб тураман. Бу пайтда эса ҳеч кимга гапирмайман. Агар кимдир менга гапириб қолса, “Бу рақамни эслаб тур” деб қўяман. Мен унутиб қолишим мумкин. Бошимда кўп нарсани сақлаб тура олмайман. Қўлим билан бир нарса ясашни хоҳлайман», — дейди Вера.
Веранинг кўриш қобилияти сустлашгани билан бу унга қизиқишлари билан шуғулланишига тўсиқ бўла олмайди. У тўқиб, китоб ўқийди, ўқиганда ҳам электрон китобларни.
Санъатга Вера ёши улғайиб қолгандан кейингина тўла эътибор қарата олган. У умри давомида кўп ишлаган, касби ҳам ижоддан узоқ бўлган.
Урушдан кейинги даврда у ҳисобчи бўлиб ишлаб, уруш вақтида Пермда яшаган вақтда фронтда қўлидан келган ишларнинг барини қилган: ўтин ёриб, жароҳатланганларни қараб, қолаверса музлаб қолган аскарлар учун қишлоқ оралаб ғоз мойини йиққан (Ғоз ёғи тўнғиб қолган ерларга суркалган).
«Госпиталь мактабда эди. 1943 йили Сталинграддан тўнғиб қолган ва жароҳат олган жуда кўп харбий келган. Бизнинг шифокор бизнинг жамоани тўплаб “Бизга ғоз ёғи керак. Зудлик билан” деди. Кейин биз қишлоқларни қидириб, ғоз ёғини тўплаб келдик», — деб хотирлайди Вера уруш даврини.
Уз Вера ҳаётидан миннатдор У ҳаётда нима хоҳласа, барига эришганини айтади.
Веранинг фикрича, ҳаётда энг асосийси — кўп дўстга эга бўлиб, қувониб яшаш. Унинг узоқ умр кўринишининг сабаби ҳам шу.
«Мен ўзимнинг Пермимни жуда соғинаман, ёшлигимни, ўша йилларни. Дўстларим бу дунё билан видолашган. Ҳеч бири қолмаган. Бироқ менинг болаларим, невара-чевараларим бор. Мен шунга қувонаман. Уларнинг шарофати билан мен қариликни ҳис қилмайман», — дейди у.
Муаллиф: Адэль Акматова
Сурат ва видео: Азамат Каработоев, Рустем Ильясов