Қирғизистон ФИФАнинг рейтингида 125-ўринга тушди

705

Ҳалқаро футбол федерациясининг февраль ойидаги рейтингида Қирғизистон термаси 125-ўринни олиб, ўтган ойдаги рейтингдан бир поғона тушиб қолган.

Қирғизистоннинг футбол бўйича миллий термаси март ойида жаҳон рейтингида 125-ўринни эгаллаган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери Александр Крестининнинг жамоаси рейтингдаги ўринга ижобий таъсир кўрсатувчи ҳеч қандай мусобақа ўтказмаган.

Осиё футбол конфедерациясидаги термаларнинг орасида Қирғизистон  16-ўринда туради. Команданинг ҳисобида ҳали ҳам 265 балли бор. ФИФАнинг рейтингида Осиё давлатларидан энг олдинги ўринда турганлардан Эрон бор (33-ўрин, 794 балл).

Осиё кубогининг саралаш турида учрашувчи Қирғизистон термасининг рақиблари қуйидаги ўринларда:Ҳиндистон 132, Мьянма 172 ва Макао 184-ўринда.

Гуруҳ босқичида муваффақиятли ўйин кўрсатишса қирғиз термаси ўз тарихида биринчи марта Осиё чемпионатининг финал босқичида куч синашади. Миллий терма ўзининг биринчи учрашувини 28 мартда Макаонинг командаси билан ўтказади.

Дунё рейтингининг олдинги ўринларида доимгидек Аргентина 1644 балл билан турибди. Унинг ортида Бразилия (1534) ва Германия (1433) терма жамоалари келмоқда.

Ўтган ойнинг энг яхши термаси бўлиб Суринам Республикасининг командаси аталди, у тўққиз балл тўплаб, рейтингда 120-ўринни эгаллаган.

Энг паст кўрсатгич Мьянма термасида рўйхатга олинган. Осиё кубогининг саралаш турида Қирғизистоннинг рақиби бўлиб ҳисобланган мьянмаликлар ўтган ойга нисбатан 13 поғонага кўтарилган.

ФИФАнинг терма командалари рейтинги — команданинг айни вақтдаги нисбий кучини аниқлашга ёрдам берувчи тизим. У ҳар ой янгиланиб туради.

Балл бериш тизими барқарор эмас ва кўп жиҳатлардан: рақиб терма жамоанинг кучидан, ФИФАнинг ҳозирги рейтингида эгаллаган ўрнидан, ўйиннинг муҳимлик коэффициентидан ва бошқалардан боғлиқ бўлади.

Халқаро футбол федерациясининг кейинги рейтинги 6-апрелда чиқарилади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: КРФФ