Бишкек: Мэриянинг матбуот марказининг етакчиси Гуля Алмамбетова мэрнинг илтимоси билан хизматдан кетди

613

Бишкек мэриясининг матбуот марказининг етакчиси Гуля Алмамбетова ўз ихтиёри билан хизматдан кетиш тўғрисида ариза ёзди. Алмамбетова ўзи хабар қилганидек, бунга мэр Албек Ибраимов ўзи таклиф қилган.

Бишкек мэри Албек Ибраимовнинг айтишича, муниципалитетнинг матбуот марказига пиартехнолог эмас, медиа бўйича мутахассис керак.

«У мени яхши сиёсий технолог эканимни ва президентлик кампаниялари билан шуғулланишим кераклигини айтди. Унга эса оддий медиа мутахассиси керак экан. Мен ишларни ўтказиб бериш учун таътилни ёдга олиб ариза ёзайин десам, у рад этди», — деди Алмамбетова.

Шунинг учун Алмамбетова ўз ихтиёри билан ариза ёзган. У “фейсбук”да пост ёзиб, бишкекликлар билан хайрлашди.

http://

Алмамбетова мэриянинг матбуот марказини икки мэрнинг, Кубаничбек Кулматовнинг ва Албек Ибраимовнинг даврида бошқариб турган.

Кубаничбек Кулматов ва Албек Ибраимов.
Кубаничбек Кулматов ва Албек Ибраимов.

Аксарият ОАВнинг вакиллари Алмамбетованинг хизматдан кетишига норози бўлган. Уларнинг фикрича, мэрия  Алмамбетованинг кетиши билан ўз имиджидан ва яхши мутахассисидан айрилиб қолади. Уни қўллаб тармоқларда #Вернитегулю ва #Гулямыстобой хэштэглари пайдо бўлди.

Муаллиф: Александра Титова