Иссиқкўл: Меценат Балиқчида гемодиализ марказини очди

553

Иссиқкўл вилоятида меценат гемодиализ марказини очди. Энди беморлар Бишкекке бормай Балиқчида даволана олишади. Марказни Балиқчи ҳудудий касалхонасининг балансига ўтказиб бериш режалаштирилмоқда.

Маҳаллий тадбиркор гемодиализ марказининг қурулишига ва жиҳозланишига ўн миллион сом ажратиб берган.

Аввал Иссиқкўл қилоятида “сурункали бўйрак етишмовчилиги”га чалинганлар даволаниш учун Бишкекка бориши керак бўлар эди.

Меценат марказни қайтарилмас турда биринчи муниципалитетнинг номига, сўнг Балиқчи ҳудудий касалхонасининг балансига ўтказиб беришни режалаштирмоқда.

Соғлиқни сақлаш минстрлигининг маълумоти бўйича умумий республика реестрида гемодиализга ўта мухтож бўлган 1389 бемор рўйхатда туради. Уларнинг 27 нафари мустақил пуллик касалхоналарда даволанмоқда.

Давлат органларида 82 гемодиализ жиҳози билан бўлгани саккиз “сунъий бўйрак” бўлими бор.

Балиқчи шаҳрида 16 киши “сурункали бўйрак касали” билан рўйхатда туради.

Муаллиф: Александра Титова