«Ошхона ва мода — озодлик эмас». Бишкек ва Ўшда аёлларнинг юришлари қандай ўтди?

763

Аёлларнинг халқаро бирдамлик кунида фаол эркак ва аёллар Бишкек ҳамда Ўшнинг марказий кўчларида тинчлик юриши ўтказишди. Улар жинслар тенгсизлиги ва аёлларнинг таҳқирланиши масаласига жамиятнинг эътиборини қаратишни исташган.

Бишкекдаги юруш

Уюштирувчиларнинг айтишича, акциянинг мақсади  — аёлларга қарши зўравонлик ва аёлларни таҳқирлаш масалаларига жамоатчилик ва ҳукуматнинг эътиборини қаратиш.

«Ҳар бир учинчи аёл зўравонликка учрайди, ички тадқиқотларга ишонадиган бўлсак аёлларнинг 83 фоизи кун сайин зўравонликнинг ҳар турига дучор бўлади», — деди фаол Рейна Артурова.

У аёллар кун сайин дучор бўлаётган бошқа қийинчиликлар ҳам борлигини қўшимча қилди.

1

«Таҳқирлаш ва зўравонликдан ташқари, аёллар учун суд холислигига эришиш жиҳати ҳам бир қанча адолатсиз  […]. Аёллар таълим тизимида, шаҳар инфратузимда тўлиқ иштирок этмаслик томони ҳам бор. Ногирон аёллар шаҳарда эмин эркин юра олишмайди», — деди у.

2

Қўлда ясалган урма асбобларнинг овози, шиорлар, тенгликка ҳамда танлов эркинлигига чорлов билан қўшилди. Акцияга 80 нафар киши қатнашди.

«Менинг келиш сабабим — мен аёллар эркаклардек ҳуқуқларга эга бўлишини истайман. Мен опа-сингилларим, онам учун хавотирланаман, мен ҳар куни зўравонликка учраб, билим ололмай, эрта турмушга чиқишга мажбур бўлган аёллар учун тинчсизланман», — деди фаол Тинчтикбек Бакитов.

3

Тадбир йўналиши икки эсталикнинг, биринчи сиёсий арбоб аёл Қурманжон Датканинг ва Советлар Союзида аёллар ҳуқуқлари учун курашган Уркуя Салиева эсталигининг ёнида ўтди. Уюштирувчиларниг айтишича, бу аёллар ҳозирги одамлар учун намуна бўлиб саналади.

Акция давомида унга бошқа иштирокчилар ҳам келиб қўшилишди. Юришга милиция ходимлари назорат қилиб, фаолларни қўл телефонида тасвирга олиб юришди.

4

«Биздан пиёдалар йўлагидан бошқалар учун жой қолдиришни таклиф қиилишди, биз шундай қилдик. Умуман олганда милиция ёмон муомала қилгани йўқ. Албатта, улар бизга қўшилиб кетди деб айта олмайман, лекин йўқ деганда бизнинг акцияга тушуниш билан муомала қилишди», — деди фаол Артурова.

5

Фуқаро кийимида, кепка кийиб, қора кўз ойнак таққан яна бир киши акцияни камерага тортиб, журналистлардан чиқиб гапирганларнинг исми фамилиясини тез-тез сўраб юрди.

Ўшдаги акция

Ўшда аёлларнинг ҳуқуқлари учун тадбир “Шунчаки аёл эмас” деб аталиб, биринчи бор ўтди. Унга қирққа яқин фаоллар йиғилишди. Акция  Фрунзе районидан  Токтогул Сатилганов номидаги вилоят кутубхонасигача давом этди.

Шаҳар мэрияси юришдагиларни тез ёрдам ва олти патруль автомобили билан таъминлаб, улар акция иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш учун кўчани автомобиллардан бўшатиб беришди.

20170308_114257

Юришдан ташқари, уюштирувчилар Ўшнинг хаваскор рассомлари томонидан тайёрланган ижтимоий комикслар ва трафаретларнинг кўргазмасини ўтказишди.

Уюштирувчиларнинг айтишича Ўш ва Бишкекдаги бундай акцияларни улар ҳар йили 8 мартдагина эмас бошқа кунлари ҳам ўтказишмоқчи.

Муаллифлар: Регина Им, Айнагул Аматбекова
Бишкекдаги юришнинг сурати: Данил Усманов
Ўшдаги юришнинг сурати: Адина Мамадалиева