MC Doncha зўрланиш қурбони тўғрисида куйлади(у ҳам қизга қарши)

718

Қирғизистонлик MC Doncha номи билан таниқли бўлган Данияр Токтамамбетов яна бир бор Россиянинг «Пусть говорят» ток-шоусига таклиф қилинди. Бу сафар у зўрлашдан жабр кўрган қизни изза қилиш учун чақирилган.

Россиянинг «Пусть говорят» дастурининг 7 мартдаги сонида ўз  таниши Сергей Семеновни зўрлаб кетишда айблаган балоғатга етмаган Диана Шуригинанинг воқеаси муҳокама қилинган.

Мазкур воқеа ҳақидаги эфирга тўрт кўрсатув чиққандан кейин Шуригина «Инстаграм»да машҳур блогерга айланди. Бешинчи кўрсатув Диана Шуригинанинг омма ижодига бағишланди  — кўрсатувда зўрланган қиз ҳақида интернетдаги видео лавҳалар кўрсатилди.

Қирғиз вайнери Токтомаметов Шуригинага бағишланган  видеоролигини  «YouTube»да ва ўз инстаграмида 25 февралда чиқарган. Инстаграмдаги лавҳани ярим миллион киши кўрди.

Кўрсатув давомида Токтомаметов зўрланган қизга қарши чиқди.

«Блоггерлар барига таъсир этади, чунки эл сенинг фикрингни тинглайди. Мен яқинда уйланиб, қизли бўлиш олдида турибман. У мендан: "Ота, 16 ёшда болалар билан ўтирса яхшими?” деб сўрайди. Мен эса: “Йўқ, 18 ёшдан кейингина борасан, кейин ҳам яхши йигитларни 8 йилга қамоқда ўтқизмайдиган бўл” деб айтаман» — деди у.

Қирғиз вайнери MC_Doncha «Биринчи канал»нинг эфирида иккинчи марта намойиш этилмоқда. Бунгача у интернетдаги хазилларга бағишланган кўрсатувда қатнашган. У хитга айланиб кетган “Ёш оқаётган” треги учун эфирга чақирилган.

Диана Шуригинанинг зўрланиши

Диана Шуригина тўғрисидаги дастурнинг биринчи сонида у қиз дугоналаридан бирининг туғулган кунига бағишланган кечада зўрлашга дучор бўлганини айтиб берган.

Қизнинг айтишича кечада у ичкилик ичиб ухлаб қолган. Ундан кейин унинг ҳикояси бир оз фарқланади, аввалига у ухлаб ётганда зўрлаб кетилганини айтса, кейин зўрлаш олдидан калтаклашганини билдирган.

Зўрлашда у 21 ёшдаги таниши Семеновни айблаган. 2016 йилнинг декабрида суд Семеновни айбдор деб топиб, саккиз йиллик оғир тартибдаги колонияга ҳкум қилган, лекин аппеляциядан кейин унинг муддати умумий режимдаги уч йил, уч ойгача қисқартирилган.

Ҳукм эълон қилиниши билан «ВКонтакте» тармоғида Шуригинани (ҳозир 36 минг киши обуна бўлган) ва Семеновни (115 мингдан ортиқ) қўлловчилари бўлди. Судланган йигитнинг оиласи адолатсиз деб ҳисоблаган қарорга қарши курашмоқчи бўлиб, ишни жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқди. Воқеани текширмоқчи бўлган Семеновнинг қариндошлари «Пусть говорят» дастурига мурожаат қилиб, шундан сўнг мавзу кенг ёйилиб кетди.

Диана Шуригина тўғрисида дастур эфирга берилгач томошабинлар орасида ҳам, интернет фойдаланувчилари ичида ҳам аудитория икки тарафга бўлинди. Бири жабрланган қизни ҳимоя қилса, иккинчиси унинг гапларини ёлғон деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Александра Титова