«Ата Мекен» партиясининг аъзоси Калисбек Боронбаев МХДКга гувоҳ қатори чақирилди

602

Миллий хавфсизликбўйича давлат комитетига гувоҳ қатори “Ата Мекен” партиясининг котибиятининг ходими Калисбек Боронбаев чақирилди. Чақирув қоғозида унинг сабаблари кўрсатилмаган, сўроқ 9 мартда бўлади.

«Азаттык» радиоси билан бўлган суҳбатда у қамоққа олинган партия раҳбари Омурбек Текебаевнинг иши билан алоқадор бўлиши мумкинлигини билдирди.

Бундан ташқари, Боронбаев Текебаев қўлга олинган бери «Фэйсбук»даги саҳифасида ҳозирги ҳукуматни танқид қилувчи сўзларни ёза бошлаганини айтди.

МХДК ҳозирча Боронбаевнинг терговга чақирилиши бўйича шарҳ бермаган.

Муҳолифатчи хизмат сафаридан қайтиб келаётганда “Манас” аэропортида 26 феврал куни қўлга олинган. У Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига етказилган.

Ундан бир кун аввал тадбиркор Леонид Маевскийнинг аризаси сабабли депутатга қарши “Коррупция” ва “Товламачилик” моддалари бўйича жиноят иши қўзғалган.

Маевский 2010 йили Текебаевни ўзига у “Мегаком” компаниясини бошқариш ваколатини олиб бериши учун бир миллион доллар пора берганини айтган.

Текебаевнинг тарафдорлари зудлик билан МХДКнинг қошида митингга чиқиб, унинг бўшатилишини талаб қилишган. Лекин митингларга қарамай, Биринчи май район суди Текебаевни икки ойга қамоққа олган.

Муаллиф: Александра Титова