Марказий Осиё «Youtube» сервисида: Биз нималардан айрилиб қолишимиз мумкин?

972

Мартнинг бошида Қирғизистоннинг табиати тўғрисидаги видео лавҳа  «National Geographic» журнали эълон қилган танловнинг «видео» номинациясида мукофотни қўлга киритган. «Youtube»да Марказий Осиёнинг табиати ҳақида яна қандай гўзал лавҳалар бор? Биз улардан бир нечтасини танлаб олдик. Улар — яна бир бор табиатга суқланиб боқишгагина сабабчи эмас. Улар биз атроф-муҳитимзда ҳеч қандай мушкуллар йўқ деяверсак нималардан айрилиб қолишимиз мумкин эканини ўйлашга мажбур қилади. Бу гўзал лавҳалар бир неча йилдан кейин биз йўқотиб олган нарсалар тўғрисида эсталиккина бўлиб қолиши мумкин.

Материалнинг асли ЛИВЕНЬ. Living Asia. сайтида эълон қилинган.мақоланинг муаллифи — Kloop.kgнинг собиқ муҳаррири  Дмитрий Мотинов.

Ўрмонлар

Қозоғистоннинг энг чиройли ўрмонларидан бири Олмати вилоятидаги Қайинди кўлининг қоқ ўртасида жойлашган. Видеографлар бу ерни ёввойи манзараси учун ёқтиришади  — қарағайлар тўғридан тўғри сувда ўсишади.

Қирғизистонда ўзининг айтгулик Арслонбоб ўрмони бор, у Жалолобод вилоятида. Бу ерда асосан 30 метргача етувчи ёнғоқ дарахтлари бор.

Кўллар ва дарёлар

Қирғизистондан бориб «National Geographic» каналининг танловида мукофот ютиб олган ролик айнан шу кўлларга бағишлани ҳам хайратланарли эмас. Дарёларни қўшганда улар  —  Марказий Осиёнинг энг қизиқарли ва фахрли ерларидан бири.

«National Geographic» конкурсида ғолиб бўлган LOST IN KYRGYZSTAN лавҳасининг муаллифлари Сара Иззи ва Тимур Тугалев ўзларининг қисқа метражли фильмида Ўрта Тўқай сув омборининг ва Норин вилоятидаги Сон Кўлнинг манзарасини намойиш этишган.

Видео лавҳада Иссиқкўл — Қирғизистоннинг рамзи бўлиб қолган, Марказий Осиёдаги энг машҳур кўл ҳам бор. Бу видео бир ҳафта ичида тасвирга олинган.

Сув — жуда муҳим ресурс, у сабабли чегара ҳудудларида кўп ҳолатда низолар, баъзан қурол қўлланишлар ҳам бўлиб туради — одамлар сувни шундай қилиб бўлиштиришади. Бу мавзу Марказий Осиё давлатлари учун бир оз мураккаб бўлиб келади.

Тожикистоннинг асосий дарёлари Панж ва Вахш қўшилиб Амударёни пайдо қилади. У тожик ҳудудида бошланса ҳам, мамлакатнинг ўз ҳудудида бўлгани 85 километргагина чўзилади.

Марказий Осиёнинг кўллари  —  илҳом манбасидир ҳам. 2013 йили Қозоғистонда яшаган италиялик қўшиқчи Сон Паскаль Катта Олмати кўлининг соҳилида клип олган. У Олматидан бўлгани 15 километр оралиқда.

Бу ердан эса сизлар лойиҳага кирган видеоларнинг бирини кўришингиз мумкин. У Орол денгизининг фожеаси тўғрисида сўз юритади.

Тоғлар

Марказий Осиёда тоғ ва қор кўп — шунинг учун тоғ туризми бу ерда кенг тарқаган.

Тожикистонда туристларни Помирнинг чўққилари ва музликлари ўзига жалб қилиб туради. Бу ерда баландлиги 7000 метрдан ошган чўққилар жойлашган.

Ҳайвонлар

Бошқа ҳудудлар каби Марказий Осиёнинг табиатини ҳам у ерда яшаган жониворларсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Уларнинг аксарияти йўқ бўлиш хавфида турибди. Масалан, Қозоғистоннинг, Қирғизистоннинг ва Тожикистоннинг ҳудудида яшаб, бу уч республиканинг Қизил китобига XX асрдаёқ кирган оқ қоплонлар дунёда ҳозир етти мингдан ортмайди.

Интернетдан қоплонларнинг табиий муҳитда яшаётгани тўғрисидаги бадиий фильмларни топишишингиз гумон — бу хайвонлар ўта эҳтиёткор бўлганидан одамлардан йироқ юришади. Лекин тоғда қўйилган махсус фотоқопқонлар орқали олимлар тасвирга олган қизиқарли видеолар бор.

Қозоғистонда эса 2015 йили умумий сони 90 фоизга озайиб кетган сайғоқлар муаммоси бор. 200 мингдан ортиқ сайғоқ ўшанда ўз ўзидан сабабсиз қирилиб кетган.

Муаллиф: Дмитрий Мотинов