«Азаттык» ва «Заноза» Атамбаевнинг "обрўсига доғ туширгани учун" судга чақирилди

631

Президент Алмазбек Атамбаевнинг обрўсига путур етказиш даъвоси билан тўрт жавобгар бор. “Ата Мекен”нинг икки юристи ва «Заноза» ҳамда «Азаттык» интернет нашрлари «ёлғон» маълумот тарқатганликда айбланмоқда.

«Заноза» нашрининг бош редактори Дина Маслованинг айтишича, улар даъво ҳақида суддан қўнғироқ қилишгандан кейин билишган. .

Маслова нашр муҳолифатдаги «Ата Мекен» партиясини юристларининг матбуот анжуманидан олинган маълумот эълон қилингандан кейин судга берилганини айтди.

«Занозан»нинг бош редактори Дина Маслова.
«Занозан»нинг бош редактори Дина Маслова.

«Биз матбуот анжуманида бўлмаганмиз. Ўша ердабўлган ОАВларнинг ичидан икки сайтнигина айдба чиқишгани хайрон қолдиради», — деди у.

Маслова Бош прокуратуранинг ОАВга қўшган бош талаби  — «Ата Мекен»нинг юристлари берган ҳужжатлар тўғрисидаги мақолаларга тўчиқ қўйиш эканини таъкидлади.

Бундан ташқари, даъвогарлар Атамбаевнинг кўргани айтилаётган моддий зарарнинг ўрнини тўлдириб беришни талаб қилган.

Улар муҳолиф партиянинг юристларидан 10 миллион сом тўлаб беришни талаб қилишмоқда, айни миқдордаги маблағни «Азаттык» радиоси ҳам тўлаб бериши керак. «Заноза»дан уч миллион сом талаб қилишган.

«Азаттык» ҳозирча бу воқеага изоҳ бермади.

Жавобгарларнинг орасида бошқа ОАВ йўқ. Матбуот йиғини ўтказилган  «АКИpress» ахборот агентлиги бу ишда гувоҳ қатори иштирок этмоқда.

Суд йиғини Октябрь район судида 16 мартда бўлади. Судда «Заноза» медиакомпаниясига «Медиа Полиси Институт»и жамоатчилик фонди вакиллик қилади.

«Ата Мекен»нинг юристлари берган ҳужжатлар.
«Ата Мекен»нинг юристлари берган ҳужжатлар.

Юристлар 1 мартдаги матбуот анжуманида Туркиянинг махсус хизматларидан олингани иддао этилган мактубни тарқатишган. Улар бу макутб қулаган самолётдаги юк президент Алмазбек Атамбаевга ва унинг турмуш ўртоғига тегишли эканини исботлашини айтишган.

Лекин Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Метин Қилич бу ҳужжатларнинг “сохта” эканини айтиб, унинг ўлкасидаги махсус хизмат бу шаклда ишламаслигини юилдирган. МХДК мазкур ҳужжатларни “ақлга сиғмайдиган нарса” деб, президентнинг аппарати эса бундай баёнотар орқали юристлар Текебаевнинг иши бўйича давом этаётган “терговга босим ўтказишни исташаётганини” билдирган.

Юк ташувчи «Боинг-747» «Манас» аэропортининг ёнидаги Дача-СУ қишлоғига 16 январда қулаб тушганда 39 киши ҳалок бўлганю

Қулаган самолётда бўлган юкнинг бир қисми чиндан ҳам Қирғизистонга аталган, лекин Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети  «Боинг-747» халокат бўлган куни «Манас»да юк тушириши керак бўлмаганини билдирган. Самолётдаги юк Истанбул аэропортига бориши керак бўлган.