Суд Текебаевни апрелнинг охиригача қамоқда қолдирди

698

Муҳолифатчи Омурбек Текебаевнинг адвокатлари суддан уни уй қамоғига чиқаришни илтимос қилишди. Суд эски ҳукмини кучида қолдириб, Текебаев МХДКнинг ТИЗОсида 25 апрелгача қоладиган бўлди.

Муҳолифатчи Текебаевнинг адвокати Чинара Жакупбекова суд муҳолифатчининг эҳтиёт чораси қатори аввалгидек уни икки ойга қамоққа олиш ҳукмини қолдирганини билдирди.

Унинг айтишича, ишни Бишкекнинг шаҳар суди қараши керак эди, бироқ хавфсизлик сабабли йиғин эски Харбий суднинг биносида ўтди.

Жакупбекова бу қарорга қарши Олий судга шикоят қилишини айтди.

Муҳолифатчи ва “Ата Мекен” партиячининг етакчиси Омурбек Текебаев “Манас” аэропортида 26 февралга ўтар кечаси қўлга олинган. Ундан бир кун аввал россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг кўрсатмаси асосида унга қарши “Коррупция” ва “Товламачилик” моддалари бўйича жиноят иши қўзғалган.

Маевский 2010 йили Текебаевни ўзига у “Мегаком” компаниясини бошқариш ваколатини олиб бериши учун бир миллион доллар пора берганини айтган.

Текебаевнинг тарафдорлари зудлик билан МХДКнинг қошида митингга чиқиб, унинг бўшатилишини талаб қилишган. Лекин митингларга қарамай, Биринчи май район суди Текебаевни икки ойга қамоққа олган. Муҳолифатчилар Текебаевнинг қамоққа олинишини “сиёсий босим” сифатида баҳолашмоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов