Бишкек: Мэрия шаҳар марказидаги 100та дарахтни кесмоқчи

576

Мэрия Бишкек марказидаги “шикастланган” дарахтларни қирқа бошлади. Экологлар бу пойтахтнинг экологиясига салбий таъсир қилади деб ҳисоблашади.

Мэриянинг матбуот котиби Гуля Алмамбетова Kloop.kgга ҳозир шаҳардаги йўлларни қайта қуриш ва жонлантириш ишлари олиб борилаётганини, шунинг учун Бишкекнинг марказида дарахтлар кесилаётганини айтди.

«Чуй проспектидан бошлаб Боконбаев кўчасигача шикастланган ва асфальтни бузиб турган дарахтлар аниқланди», — деди у.

http://

Биринчи май районининг агрономи «Заноза» нашри билан бўлган интервьюсида дарахтларни кесиш бўйича ишлар Бишкекбошархитектура, прокуратура ҳамда президент аппарати билан келишилганини айтди.

 «У ёқда тўсиқлар ва яшил буталарнинг бари олинади. Кележакда уларнинг ўрнига парковкаларни ва йўлакларни қуриб, пойтахтни яшиллантириш учун майсазор қилиш режалаштирилмоқда», — деди у.

Унинг айтишича, яқин орада Тоголок Молдо, Логвиненко, Киев кўчаларидаги дарахтларнинг бари қирқилади. У мэрия суғориш тизимларини тўлиқ алмаштириш ва йўлакларни қуришга ваъда берганини айтди.

Алмамбетова мэрия қирқилган дарахтларнинг ўрнига шаҳар бўйича 10 минг дарахт экилишини билдирди.

Эмил Шукуров. Сурат: Андрей Костикин/ONE MAGAZINE.
Эмил Шукуров. Сурат: Андрей Костикин/ONE MAGAZINE.

Эколог Эмил Шукуров дарахтларни қирқиш экологияга зиён берибгина қаолмай, шаҳар кўркини ҳам бузишини Kloop.kgга айтди.

Шукуровнинг фикрига кўра, дарахтлар қариб, йўловчиларга хавф туғдираётгани тўғрисидаги сабабларга ишониш қийин.

Эколог мэрия 1950-1960 йиллари экилган дарахтларнинг барини қаригани сабабли қирқмоқчи бўлганини айтади. Шукуров буни нотўғри деб ҳисоблайди, чунки дарахтнинг ўртача умри 150 йилдан ортади.

«Шаҳарда қариди дейдиган дарахтлар йўқ. Дарахтлар қаровсиз қолгани учун қирқилмоқда. Мен “Зеленстрой”ни халқ жавобгарликка чақириши керак деб ҳисоблайман», — деди Шукуров.

Муаллиф: Бексултан Амантур ўғли