Прокуратура журналист Орунбеков ишининг тўхтатилишига қарши шикоят қилади

647

Муҳолифатчи журналист Дайирбек Орунбеков прокуратура унинг жиноят ишини муддатидан аввал тўхтатиш ҳақидаги суднинг қарорига қарши шикоят қилишга тайёрланаётганини билдирди. Орунбеков президент Алмазбек Атамбаевнинг шаънига путур етказиш бўйича айбдор деб топилган.

Орунбековнинг айтишича, Октябрь район судида амнистия сабабли унинг иши тўхтатилгандан кейин прокуратура суднинг қарорига қарши шикоятини давом эттирмоқда.

«Мен буни ҳаддан ошиш деб ҳисоблайман, ҳукумат ўз ваколат ҳуқуқидан ошкора фойдаланмоқда. Балки менинг адолатсиз жазоланишимдан президентнинг ўзини манфаати бўлмасин яна?! Менга қарши жиноят иши қонуний тарзда тўхтатилган, аниқроғи уч йил аввал у бошиданоқ адолатсиз турда кўзғалган. […] Бу харакатни менинг сўз эркимни тан олишдан бош тортиш деб тушунаман», — деди у Kloop.kgга.

Орунбеков амнистияга қарамай унга қарши ҳукм сақланиб қолганини айтди. У яна ҳам ҳеч қаерга чиқмаслик ҳақида имзо қўйиб берган масъулияти бор ва президентга икки миллион сом компенсация тўлаб бериши керак.

«Мазкур модда бўйича агарда фуқаро суднинг қарорини бажаришдан бош тортсагина жиноят иши қўзғалади. Мен бош тортган эмасман ва у икки миллион сомни имокниятимга яраша тўлаб келаяпман», — деди у.

Орунбеков президентга икки миллион сом тўлаб бериб, ундан очиқ кечирим сўраш юклатилган. Журналист президентни танқид қилувчи мақола эълон қилгандан кейин судга берилган.

2016 йилнинг июлида Аламудун район суди Орунбековга тегишли муҳолиф  «Maalymat.kg» сайтини ҳибс қилган. Судья буни журналист президентга компенсация тўламагни, унинг кўчмас ёки кўчма мулки эса йўқ бўлганидан, мамлакат унинг сайтини тортиб олгани билан изоҳлаган.

2015 йили Орунбеков уни матбуот йиғинларининг бирида “кимнингдир пулини оқлаяпти” деб айблаган Атамбаевни ўзи судга берган. Ўша вақтда маънавий зарарнинг миқдори рамзий  — 1 сомгина бўлган.

Муаллиф: Александра Титова