МХДКнинг ходимларидан 7 килограммдан ортиқ героин топилди

617

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) ҳозирги ва собиқ ходимларидан 7,5 килограмм героин топилди. Улар қўлга олиниб, вақтинча сақлаш тергов изоляторига киргизилди.

МХДК ва ИИМнинг шахсий хавфсизлик хизматлари 7 мартда махус хизматларнинг собиқ ва ҳозирги вакилларини қўлга олишди. Қанча киши қўлга олингани айтилгани йўқ.

Улардан 7,5 килограмм героин топилди. Қўлга олинганларнинг исмлари маълум қилинмади.

Тергов “адолатли” ўтиши учун бу билан ИИМнинг бош тергов бошқармаси шуғулланади.

Қўлга олинганлар ҳозир ШИИБнинг вақтинчалик тергов изоляторида ўтирибди.

Муаллиф: Бексултан Амантур ўғли