Қоракўлнинг йўлларини таъмирлашга 62 миллион сом бўлинади

646

Қоракўлнинг йўлларини тўлиқ таъмирлаш учун республика бюджетидан 62 миллион сом ажратилади. Қоракўлнинг йўлларини қайта қуриш масаласини маҳаллий фаоллар кўтариб, норозилик акциясига чиқмоқчи бўлишган.

Молия минстри Адилбек Касималиев Қоракўлнинг йўлларини тўла таъмирлашга 62 миллион сом бўлиб беришга ваъда берди. Бу қарор Қоракўл шаҳар кенгаши депутатларининг Жогорку Кенеш депутатлари, молия ва транспорт минстрлари билан бўлган учрашувида қабул қилинди.

Маблағлар республика бюджетидан бўлинади. Парламент вакиллари шаҳарнинг асосий кўчаларини таъмирлаш 2017 йилнинг июнидан бошланишини айтишди.

«20 мартдан кейин премьер-министр билан бирга Иссиқкўл вилоятининг марказига бормоқчи бўлаяпмиз, у вазиятни ўзи кўради», — деди парламет депутати Дамирбек Асилбек ўғли.

Молия минтсрининг айтишича, ҳозирча маҳаллий бюджетдан қанча пул бўлиниши номаълум.

«агарда 20 миллион топилса, умумий олганда йўлларни қайта қуришнинг бюджети 82 миллион бўлади», — деди министр.

Аввал Қоракўлнинг мэри йўлларни таъмирланишига маҳаллий бюджетдан 32 миллион сом бўлиб беришга ваъда берган. Бу сўз маҳаллий фаоллар йўлларни таъмирлашни талаб қилиб норозилик намойишига чиқмоқчи бўлганда айтилган.

Қоракўлнинг йўллари муниципал хизматларнинг ходимлари йўлларнинг ямоқларини эски асфальт билан ямаётгани тўғрисидаги видеони маҳаллий турғун Фарход Расулов 8 февралда эълон қилгандан кейин ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилина бошлаган.

Ўша вақтдаги шаҳар мэри ҳукуматдан ёрдам сўраб, эски асфальт билан ямалган йўллар шаҳарликларга “йўқ деганда 15 кун” хизмат қилишини айтган.

Қоракўл шаҳри — Иссиқкўл вилоятининг сайёҳлик маркази. Сайёҳлар шаҳарга Иссиқкўл учун ёзда ҳам, тоғ чанғи базаларига қишда ҳам келиб туришади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева