Депутатлар “Блогерлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоат муҳокамасидан қатйиб олишди, лекин ғояни “ишлаб битиришга” ваъда беришди

606

Депутат Алтинай Омурбекова «Блогерлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчиликда бўлган гап-сўзлар боис жамоат муҳокамасидан қайтиб олинганини билдирди. Қонун лойиҳасида интернет фойдаланувчилари учун қоидаларнинг рўйхати бор эди, уларнинг орасида сўкинишни таъқиқлаш, шахсий маълумотларни кўрсатиш ҳамда “тасдиқланган” маълумотни кўрсатиш бурчлари бор бўлган. Улар сақланмаса қўлланувчилар беш мингдан ўн минг сомгача жаримага тортилар эди.

«Блогерлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иўлаб чиққан «Республика — Ата-Журт» фракциясиннг депутати Алтинай Омурбекова Kloop.kgга «Блогерлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоат муҳокамасидан олиб ташланганини билдирди.

«Инсонларнинг фикрини ҳисобга олиб, биз, ташаббусчилар бу қонун лойиҳасини муҳокамадан олиб ташлашга қарор килдик. Эл қонун лойиҳаси Қирғизистснда сўз эркинлигини чеклайди деб тушуниб олди. Биз буни ҳеч истамаганмиз. Бироқ биз қайсидир бир нарсаларни етарсиз ёзганимиз ҳисобига, жамоатчилик мазкур қонун лойиҳасини шундай қабул қилди», — деди у.

Омурбекованинг айтишича, қонун лойиҳасининг асосий ғояси ахборот ҳудудини “сохта маълумот”дан сақлаш бўлган.

«Сохта аккаунтлар кўпайиб кетди, мен ҳар бир фейк аккаунтнинг ортида тирик одам туриши керак, у билан интернетдан ташқари алоқа қилса бўлади деб ҳисоблайман. Қайсидир бир маълумот чиқиб кетиб, ундан кимдир биров жавобга тортиш керак бўлганда фейкнинг ортида ҳеч ким йўқ бўлиб чиққан ҳолатлар жуда кўп», — деди у.

Омурбекова депутатлар ўз ғоясини “ишлаб битиришни” истаётганини қўшича қилди.

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан олингани фаол ва «Республика ― Ата-Журт» партиясининг аъзоси Айбек Баратовнинг фэйсбукда ёзганидан маълум бўлди. 6 мартда эрта билан у ўз саҳифасида қонун лойиҳасини ташаббусчилар билан муҳокама қилгани парламентга бораётганини ёзган.

Баратовнинг айтишича, қонун лойиҳасини жамоат муҳокамасидан олишга одамларнинг унга қарши чиқа бошлагани сабаб бўлди.

«Бу мавзуни тезда муҳокама қила бошлаган блоггерлар билан интернет фойдаланувчиларининг фаоллигига баҳо бериш керак. Бошида мен ҳам бу қонун лойиҳасига қарши чиққанман, чунки интернет  — бу ўзини ўзи тартибга келтирувчи ҳудуд ва у ерга киришишнинг кераги йўқ», — деб тушунтирди у.

«Блогерлар» учун рўйхат

Депутатлар «блогерлар»нинг ― кунига саҳифасига 1000 ёки ундан кўп фойдаланувчи кирган интернет фойдаланувчиларининг рўйзатини тузишни таклиф қилишган.

Парламентдагилар “блоггер”ларни никнейм (тахаллус)ларнинг ўрнига чинакам исмини кўрсатишга, шунингдек тармоқда эълон қилинаётган ҳар қандай маълумотни ҳам текширишга, ҳақоратли сўзларни қўлланишдан бош тортишга ва бошқа кўплаб вазифларни юклашни исташган. Қоидаларни сақламаганларга 5 мингдан 100 минг сомгача жарима солиш таклиф қилинган.

Интернетда саҳифаларни ва блогларни махсус давлат органи кузатиб ўтириши режалаштирилган, лекин депутатлар қайси орган эканини кўрсатишмаган.

Муаллиф: Александра Титова