Хитойнинг Шинжон -Уйғур автоном ҳудудида (ХХР ШУАҲ) тентланган юк ташувчи оғир автомобилларнинг юришини таъқиқлади. Хитой ва Қрирғизистоннинг ўртасидаги келишувга кўра бундай чекловлар бўлмаслиги керак.
Қирғизистон ТИМи ХХР ШУАҲ га хат жўнатиб, унда тент билан ёпилган юк машиналарининг юришига нима учун таъқиқ солинганини тушунтиришни талаб қилди. Хитой ва Қирғизистон ўртасидаги келишувга кўра олисга юк ташувчи қирғизистон автомобилларига ҳеч қандай чеклов қўйилмаслиги керак.
Таъқиқ сабабли қирғиз-хитой чегарасининг Эркештам бекатида юк ташувчи автомобиллар тўпланиб қолди. Эркештам юк ташувчилар учун энг муҳим чегара бекатларидан бири. Ҳар куни чегарадан 70га яқин юк ташувчи автомобиллар ўтади.
Қирғизистон ва Хитойнинг ўртасида тинмай қатнаб юрган қирғизистонлик юк ташувчи оғир автомобилларнинг кўпчилиги тент билан ёпилган.
Қирғизистоннинг олисга юк ташувчи ҳайдовчиларининг қасаба уюшмаси тентланган .к ташувчи катта автомобилларга таъқиқ солиш — Хитойнинг таранспорт бошқармаси билан келишилмай Шинжон -Уйғур автоном ҳудудидагина киргизилган қарор эканини билдиради.
Ҳудуд раҳбарияти юк ташувчи катта автомобилларнинг металл қопқоқ билан ёпилишини талаб қилишмоқда — олисга юк ташувчи ҳайдовчилар уларни “сандиқ” деб аташади. Усти шундай ёпилган автомобилларнинг оғирлиги бир қанча бор ортиб, натижада ҳайдовчилар вазн чеклови боис энди қирғиз чегарасида муаммога дуч келиши мумкин.
«Сандиқ»нинг яна бир камчилиги — унга юк ташувчи оддий кран орқали юк ортиш қийин. Бу учун товрларни юклашга ва туширишга мўлжалланган махсус хитой автомобилларини фойдаланишга тўғри келади.
Қирғизистоннинг олисга юк ташувчи ҳайдовчиларининг қасаба уюшмасининг вакили Игорь Голубев хитой раҳбариятининг сўнги талаби — қирғиз ҳайдовчиларига кўрсатилган ягона босим эмаслигини айтди.
«Улар буни асослашгани йўқ. Балки улар ўз бозорини химоя қилишни истаётгандир, тентланган автомобилларда жиноятчилар ўтаяпти деб шубҳа қилса керак, лекин бу учун етарли чоралар: божхона назорати ва бошқалар бор», — дейди у.
Олисга юк ташувчилар митинг уюштириб, йўлларни ёпишни исташмайди. Улар қирғиз ҳукуматидан ёрдам сўрашади.
«Улар [ҳудунинг ҳукумат вакиллари] ҳаммаёғи металл бўлган автомобилларгина киришини талаб қилишмоқда. Бу юк ташишга қаттиқ таъсир қилади. Биз Қирғизистон ҳукуматидан бу масалани тезроқ хал қилиб беришни илтимос қиламиз», — дейди Игорь Голубев.
Муаллиф: Азамат Каработоев