Бозорқўрғон: Текебаевнинг тарафдорлари ҳукуматнинг мухтор вакилининг келишини талаб қилмоқда

710

Бозорқўрғон: Текебаевнинг тарафдорлари ҳукуматнинг мухтор вакили уларнинг талабларини келиб тингламаганига норози бўлишмоқда. Митингга чиққанлар акцияларини беш кундан бери ўтказишмоқда.

Омурбек Текебаев туғилган Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон районига қарашли Акман қишлоғида сиёсатчининг тарафдорларининг минтинги давом этмоқда.

Митингга чиққанлар ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги мухтор вакили Киянбек Сатибалдиевнинг келишини талаб қилишмоқда. Акциянинг иштирокчилари Сатибалдиев келиб, уларнинг талабларини тинглаши кераклигини айтмоқда.

Бозорқўрғон районидаги тинчлик митинглари 1 мартда бошланган. Бишкекда эса қамалган сиёсатчини қўлловчи норозилик акциялари 26 мартдан 1 мартга қадар давом этиб, об-ҳавонинг ноқулайлиги сабабли вақтинча тўхтатилган. Норозилик акциялари 6 мартдан қайта бошланмоқчи.

Митингга чиққанлар Текебаевни бўшатгунгача қаршилик акцияларини ўтказишда давом этишмоқчи. Суднинг қарори билан “Ата Мекен” партиясининг раҳбари икки ойга қамалган.

Махсус хизматлар уни “Манас” аэропортида 26 март куни қўлга олинган. Унга “Коррупция” ва “Товламачилик” моддалари бўйича жиноят иши қўзғалган. Жиноят ишининг қўзғалишига Россия давлат думасининг собиқ депутати Леонид Маевскийнинг шикояти асос бўлган.

Россиялик тадбиркорнинг ишонтиришича, у 2010 йили Текебаевга бир миллион доллар бериб, “Мегаком” компаниясининг бошқарувига имкон олмоқчи бўлган.

Қамалган депутат буни ҳукумат томонидан муҳолифатга сиёсий тазъйиқ ўтказиш деб атамоқда.

Муаллиф: Александра Титова