Бишкекдаги тропика: қандай қилиб беш киши ўсимликнинг 550 турини парваришлайди?

1270

Пойтахтдаги иссиқхонанинг қурилганига 70 йил бўлди. Эскирган иссиқхонада ўз ишига қаттиқ берилган беш киши Қирғизистоннинг флорасига мос бўлмаган торопик ўсимликларни қарашади. Ҳароратларнинг фарқи сабабли иссиқхона биноси яроқсиз ҳолатга келиб қолган, уни таъмирлашга эса маблағ йўқ.

01

Иссиқхона 1947 йили солинган. 70 йил ичида уни енгил таъмиргина қилиб келишмоқда.

02 03

Тропик ўсимликлар кўп сув талаб қилади. Об ҳавонинг ўзгариб туриши сабабли иссиқхона биноси яроқсиз аҳволга келиб қолган.

04 05

Иссиқхона етакчиси, биология илмлари номзоди Ирина Бондарцованинг айтишича, давлатга бир неча бор ариза ёзиб, капитал таъмир қилишга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Лекин гул ва манзарали ўсимликлар лабораториясини (иссиқхонанинг расмий аталиши) таъмирлашга маблағ ажратилмаган.

06 07

Таъмир учун пул ишлаб топиш деярлик мумкин эмас: иссиқхонага кириш нархи 25 сом, бу ерга эса ўқувчилар ва талабаларгина киради. Иссиқхонани қарашга қўшимча маблағга эга бўлиш учун ходимлар турли ўсимликларнинг уруғларини ва кўчатларини сотишади.

08 09

Лабораторияда беш ходим ишлаганига қарамай — агротехник, лаборант ва уч илмий ходим  — улар иссиқхонага ноёб ўсимликларни олиб келиб ўстиришда давом этишмоқда. Улар ўз иссиқхоналарини “шаҳарнинг ўпкаси”деб аташади.

001 002

Илмлар академияси ва ботаник боқчасининг етакчилиги иссиқхонани қарашга оз пул ажратишади. Улар иссиқликка ва бир оз таъмирга деб маблағ бўлишади. Иссиқхона, ундан ташқари, мэрия билан ҳам хамкорлик қилади, бироқ муниципалитет уни шаҳар балансига ўтказиб олишга кучи етмайди.

003 004

Иссиқхонадаги беш киши ўсимликларнинг 550 турини экиб, ўстириб қараш чорасини топган. У ердаги бой флоранинг ичида иссиқхона билан баробар ёшдаги дарахтлар, кактуслар, мевали дарахтлар ва ноёб гуллар бор.

005 006

Ўсимликларнинг коллекцияси йил сайин тўлиқланиб, аслида жой тор бўлганига қарамай, ўсишда давом этмоқда.

Ўлкамизнинг ҳар бир фуқароси бу ўсимликлар билан танишиши учун биз уларни етиштирамиз. Ҳамма ҳам бошқа ўлкаларга бориб, шу каби ўсимликларни кўриш имконига эга эмас», — дейди Ирина Бондарцова.

007 008

Иссиқхонанинг етакчиси жамоаси қанчалик харакат қилмасин, аммо ўсимликларга бу ер торлик қилаётганини айтиб арзланади.

«Баъзи бир турларини кесиб ташлашга тўғри келади, чунки улар тор ерда бошқаларига халал бермаслиги керак», — дейди Бондарцова.

1 2

Иссиқхона иссиқлик учун тўласа ҳам иморат эски бўлганлигидан қишда етарли даражада иссиқ эмас. Шу сабабдан совуқда айрим тропик ўсимликлар қуриб қолади.

«Бундай ўсимликлар ўзи йил бўйи +20 градус ва ундан иссиқроқ ҳароратда ўсади. Бизда баъзида қишда қаттиқ совуқ бўлиб, хатто туваклари ҳам музлаб қолади. Шунинг учун ўсимликларга қийин, улар билан бирга биз ҳам қийналамиз», — дейди етакчи.

3 4

Иссиқхона ходимларига қийин, чунки улар учун ҳар бир экилган ўсимлик гўдак мисоли.  Шунинг учун бу иссиқхонага бошқалар ҳам эътибор қилиб, улар ўстираётган флоранинг 550 турини сақлаб қолишга ёрдам берар деган умидда.

5 6

Ботаника боғи Илмлар академиясининг институтларидан бири бўлиб ҳисобланади. Боғчада жойлашган бу иссиқхона эса биридан иккинчисига ўтган уч кичик иссиқхонадан иборат.

7 8

Иссиқхонадаги дарахтлар коллекциянинг бир қисми бўлиб ҳисобланади ва гулларни сақлашда ёрдам беради. Ўсимликлар коллекцияси турлича бўлганидан, бирига қуёш керак бўлса, бошқасига дарахтларнинг сояси керак.

9 10

Совет вақтида иссиқхонада 15 ходим ва 15 илмий ходим меҳнат қилган. Ҳозирда жами беш кишигина ишламоқда.

oranzhereya-40

Муаллиф: Эльвира Муратова