Жогорку Кенешнинг депутатлари минг ва ундан ортиқ обуначилари бўлган ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг реестрини тузиб, уларга маълум бир қоидаларга бўйсиниш масъулиятини юклашни истамоқдалар. Қоидалар орасида исм-шарифи, алоқа рақамини кўрсатиш, сўкинмаслик, “аниқланмаган маълумот”ни эълон қилмаслик ва бошқа ўнлаган қоидалар бор. Бу қоидаларга риоя қилмаганларга беш мингдан 100 минг сомгача жарима солиш кўзда тутилган.
Социал-демократ Дастан Бекешев ва «Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутатлари Акилбек Жамангулов ва Алтинай Омурбековалар “бир куннинг ичида мингдан ортиқ қўлланувчи ўқий олган” интернет саҳифаларнинг эгаларини “блогерлар” деб аташни таклиқ қилишмоқда.
Бироқ бу билан депутатлар фэйсбукдаги обуначилар ва дўстларними ёки бўлмаса интернет сайтлардаги кўриш сонини айтаяптими — тушунарсиз.
Депутатлар «блогерлар»ни қуйидагиларни бажаришга масъул қилишни таклиф қилишмоқда:
- Ўз саҳифасида ўз фамилияси ва инициалларини, шунингдек электрон манзилини ёзиш;
- Интернетдаги саҳифасини жиноий ёзув ишларига “қўлланишга йўл қўймаслик”;
- Давлат сирини ошкор килмаслик;
- Халқни терактга ундаган ва терроризмни жамиятда оқлашга чақирган материалларни эълон қилмаслик;
- Порнография ва зомбиликни тарғиб қилган материалларни эълон қилмаслик;
- Уят сўзлардан фойдаланмаслик;
- Эълон қилаётган материални чиқаришдан аввал аниқлигини текшириш ва тасдиқланмаган маълумотни “зудлик билан” ўчириш;
- Қонунни бузиб бир фуқаронинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотни эълон қилмаслик;
- Референдум ва сайловлар тўғрисидаги қонунда кўрсатилган таъқиқларга ва чекловларга бош эгиш;
- Фуқаро ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини, жумладан фуқароларнинг обрўсини, ҳаққини ва ташкилотнинг иш эътиборини сақлаш.
Қонун лойиҳаси фойдаланувчиларга вазифаларнигина эмас, шунингдек ҳуқуқларни ҳам беради. Депутатлар «блогерлар»га қуйидагиларни ишга оширишга рухсат беришни таклиф қилишмоқда:
- Маълумотни эркин излаш, олиш, бериш ва тарқатиш;
- Ўз саҳифасида исмини ёки тахаллусини кўрсатиш орқали шахсий фикрини билдириб, баҳосини бериш;
- Агарда қонунга зид келмаса, ўз саҳифасида бошқа фойдаланувчиларнинг материалларини жойлаштириш;
- Қонунга зид бўлмаган реклама жойлаштириш.
Қонуннинг ижросини ваколатли давлат органи назорат қилади, лекин ҳохирча қайси орган экани, аслида номаълум. Бу орган, шунингдек “бир куннинг ичида мингдан ортиқ фойдаланувчи ўқий олган” интернет саҳифаларнинг реестрини тузади.
Мазкур орган қуйидагиларни бажаради:
- Ижтимоий тармоқларни ва интернет сайтларни назорат қилиш;
- Қайси фойдаланувчи “блогер”, қайси бири “блогер” эмаслигини аниқлаш;
- Сайтлардан ва «блогерлар»дан реестр тузиш учун маълумот сўраш. Бу сўровга ўн куннинг ичида жавоб бериш мажбурияти қўйилган;
- «Блогер»ни аниқлашга имконият берувчи маълумотларни провайдерлардан талаб қилиш. Провайдер уч куннинг ичида маълумот беришга масъул қилинган.
Агарда “блогер”нинг аудиторияси озайса, у ҳолда у ариза ёзиб, реестрдан чиқиб кетса бўлади.
Бу қонунни бузганлар жарима тўлаши керак. Жисмоний шахслар беш минг сомгача, хизмат шахслари ўнг минг сом, юридик томон эса 100 минг сом.
Қонун лойиҳаси асосчисининг изоҳида айтилишича, интернет манбаалри ва ижтимоий тармоқлар исботланмаган маълумотларни жойлаштирмоқда, давлатнинг “холис ахборот” билан таъминлаш харкати сўз эркинлигини чеклаш қатори қабул қилинмоқда.
Россия қонунинг кўчирмаси
Бекешев, Омурбекова ва Жамангулов тарафидан муҳокамага таклиф қилинган қонун лойиҳаси Россиянинг 2014 йилнинг 5 майида кучга кирган «блогерлар тўғрисидаги қонун»нинг интерпретацияси бўлиб ҳисобланади.
Россиянидан қирғиз қонунининг фарқи — Россияда «блогер» деб бир кунда 3000дан ортиқ ўқувчиси бўлганлар ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқда ёзгани учун суд
Қирғизистонда ижтимоий тармоқда ёзгани учун аввалданоқ юридик жавобгарликка тортишган. 2017 йилнинг январида суд фаол Мавлян Аскарбековга 700 сом жарима солиб, фэйсбукда ёзганларига раддия беришга вазифалантирган. У депутат Дастан Бекешеавни кўр ва карлар жамиятида товламачлик қилган деб айблаган.
Шу каби воқеа муҳолифатчи Адил Турдукуловнинг ҳам бошидан ўтган. Уни 2016 йилнинг декабрида президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тан соқчиси Эркин Мамбеталиев судга берган. Ўз аризасида Мамбеталив икки йил аввал Турдукулвони фэйсбук саҳифасида ёзганлари унинг обрўсига доғ туширганини айтган. Текширув ишлари давом этмоқда, лекин ҳозирча суд ҳукми чиқмади.
Ёзган шеърлари учун 2016 йилнинг декабрида махсус хизматлар шоир Темирлан Ормуковни текширувга олган. У шеърларида президент Атамбаевни мазах қилган.
2016 йилнинг майида эса Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрининг турғуни Абдуллоҳ Нурматов қамоққа олинган Рашод Камоловинг суратларига «Одноклассники»да «класс» босгани учун қўлга олинган.
2017 йилнинг январида эса депутат Иринна Ирина Карамушкинанинг талаби асосила Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети “президент Атамбаевнинг шахсига оид салбий маълумотларни тарқатган” дейилган 45 фойдаланувчини аниқлаб чиққан. Уларнинг 11 нафарига огоҳлантириш берилган. Уларни судга чақириб, ёки жаримага тортиш бўлмаган, чунки маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунда расмий шакли бўлмаган.
Муаллиф: Александра Титова