Ҳозир банк мутахассислари банкоматларни таъмирлашмоқда. Иш қачон тугаши аниқ эмас.
«Қирғиз инвестиция кредит банки»нинг (KICB) банкоматлари 27 февралдан бери техник сабаблар туфайли ишламаяпти. Банкнинг мутахассислари муаммони хал қилиш устида иш олиб боришмоқда.
«Ахборот хавфсизлигини ортириш ишлари натижасида кутилмаган техник носозликлар пайдо бўлди. Бизнинг мутахассислар муаммони хал қилиш бўйича ишлашмоқда, яқин орада биз буни хал қиламиз, аниқ вақтини айта олмаймиз», — деб билдирди Kloop.kgга банкнинг пиар-менеджери Амалия Бенлиян.
Мижозларнинг карталаридан пулини олиши учун банк ўзининг барча филиалларининг иш вақтини узайтирди. Ҳозир барча бўлимлар 8:00дан 21:00га қадар ишламоқда.
Ўзининг расмий мурожаатида банк карталарнинг эгалари пулини комиссия тўламай «Айыл Банк», «Бакай Банк», «Дос Кредобанк», «БТА Банк» ва «Финанс Кредит Банк» каби хамкор банкларнинг тармоғи орқали нақт қилиб олишлари мумкинлиги эълон қилинди.
Айрим карта эгалари банкнинг ишидан норозилик билдира бошлашди. Dastello никли «Diesel» форумининг фойдаланувчиси банкоматларнинг бирида пулини чиқара олмай қолганини айтди.
«Аёлимнинг картаси бўйича Абдрахманов/Ахунбаев кўчаларининг кесилишида жойлашган банкоматдан пул ололмай қолдим. Сизларнинг ходимларингиз барча банкоматлар ишламаётганини ва қачон ишлашини билмасликларини айтишди. Ҳамкор “Бакай Банк”нинг банкоматига жўнатишди», — деб ёзди у.
Бошқа мижозлар банкдаги навбатлат бўйича арзланишмоқда
«Уч кундан бери банкоматлардан пулимни чиқара олмаяпман, банк кассаларида қаторлашган навбатлар турибди, нима бўлди?» — деб ёзди Gray номли фойдаланувчи.
Банк хизматидан қанча мижоз фойдаланиши тўла аниқ эмас, лекин айрим давлат ташкилотлари ўз ходимларига мазкур банкнинг карталари орқали маош тўлашади.
2016 йили банкнинг 200 мингга яқин рўйхатга олинган фойдаланувчиси бўлган, уларнинг электрон ҳамёни бор. 2011 йили банк унинг хизматидан 60 минг киши фойдаланишини билдирган.
«Қирғиз инвестиция кредит банки» (KICB) 2001 йили Қирғизистон ҳукумати томонидан ташкил этилиб, устав капитали энг йирик — 7 миллион долларлик банкка айланган. 2007 йилнинг сўнгида устав капитали 10 миллион долларни ташкил қилган. 2017 йилнинг январида банкнинг даромади 31 миллион сомни тузган.
Банкнинг ҳиссадорлари орасида акцияларнинг 90 фоизига эгалик қилган беш хорижий ташкилот, бир давлат органи — Давлат мулкини бошқариш жамғармаси бор:
- «Ага Ханнинг иқтисодий ривожлантириш фонди », Франция — акцияларнинг 21,001 фоизи;
- «Хабиб Банк Лимитед», Покистон — акцияларнинг 18 фоизи;
- «Халқаро молия корпорацияси», АҚШ — акцияларнинг 17 фоизи;
- «Инвестиция орқали ривожлантиришнинг немис компанияси», Германия — акцияларнинг 17 фоизи;
- «Европа қайта қуриш ва ривожлантириш банки», Буюк Британия — акцияларнинг 16,999 фоизи;
- Давлат мулкини бошқариш фонди, Қирғизистон — акцияларнинг 10 фоизи.
Муаллиф: Метин Жумагулов