Соғлиқни сақлаш министрини хизматдан бўшатишга ҚСДПнинг овози етмай қолди

650

ҚСДПнинг депутатлари ўз фракциясининг йиғинида соғлиқни сақлаш минстри Талантбек Батиралиевнинг ишини танқидга олишди.

Социал-демократлар соғлиқни сақлаш минстрининг ҳисоботини тинглаб, унинг ишини қаноатланарли эмас деб топишди.

Йиғин давомида депутатлар Батиралевнинг фаолиятини танқид қилиб, минстрни хизматдан бўшатиш бўйича масала кўтаришди. Бироқ таклиф инкор қилинди, чунки уни хизматдан кетказишни истаганларнинг овози етарли бўлмади.

Батиралиев ҚСДПнинг квотаси бўйича тайинланган. “Хизматдан бўшатиш бўйича масала сиз учун огоҳлантириш бўлиши керак”, — деди фракция бошчиси Иса Омуркулов.

Батиралиевни хизматдан олиш таклифини Марат Аманкулов кўтарди. Унинг фикрича, минстр соғлиқни сақлаш тизимини барбод қилгани учун жавобга тортилиши керак.

«Бу министрдан биз қанчалик тезроқ қутилсак, бизнинг соғлиқни сақлаш тармоғи Батиралиевгача бўлган даражага шунчалик тез қайтиб келади. Мен бунга ишонч кўрсатмаслик тўғрисида масала қўяман», — деди Аманкулов.

Унинг фракциядоши Асел Кодуранова Батиралиевга ўз ихтиёри билан хизматдан кетиш тўғрисида ариза ёзишни таклиф қилди.

Талантбек Батиралиев соғлиқни сақлаш министри хизматида 2014 йилнинг ноябридан бери фаолият юритиб келади. Унинг номзоди Динара Сагинбаева хизматдан кетгандан кейин кўрсатилган. Батиралиев шифокор -кардиолог, шунингдек инглиз ва турк тилларидаги илмий ишларнинг муаллифи қатори таниқли.

Муаллиф: Метин Жумагулов