№ 1 ТИЗОнинг тўрт нафар ходими қийноқ усулларидан фойдалангани учун етти йилга озодлигидан ажратилди

716

Суд Давлат жазосини ўташ хизматининг тўрт ходимни қийноқ усулларидан фойдалангани учун кучайтрилган тартибдаги колонияда етти йилга эркидан ажратишга ҳукм қилди.

Бишкекнинг Октябрь район суди 2-мартда № 1 ТИЗОнинг тўрт ходимига Жиноят кодексининг “Исканжа” моддаси бўйича ҳукм чиқарди.

Судланувчилар ҳукм чиққандан кейин суд залида қамоққа олинди. Уларни кучайтирилган тартибдаги колонияда етти йилга эркидан ажратишга ҳукм чиқди.

Икки эркак киши № 1 ТИЗОда 2014 йили январнинг сўнгида қийноққа дучор бўлган. Улар милицияга ариза билан мурожаат қилиб, натижада тўрт ходимга нисбатан 2014 йилнинг 14 февралида уларга қарши “Исканжа” моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган.

Ҳуқуқ тартибот органлари ариза кўп тушганига қарамай, бу модда бўйича жиноят ишини қўзғаган ҳолатлар жуда кам учрайди.

«Исканжа» моддаси Жиноят кодексига 2003 йили киргизилган. Бироқ 2003 йилдан 2016 йилнинг биринчи чорагигача расмий статистика бўйича биринчи инстанциядаги судларга қийноққа алоқадор олтитагина жиноий иш келиб тушган.

2013 йили Қирғизистоннинг тарихида биринчи марта мазкур модда бўйича милиция ходими судланган.

Муаллиф: Эльвира Муратова