Французлар Қоракўлдаги дам олиш зонасига миллион доллар сарфлашдан бош тортишди

700

Қораўлнинг марказий дам олиш зонасини қайта тикланишига Франциядаги сармоядорлар бир миллион доллар сарфлашдан бош тортишди. Мазкур лойиҳа 2017 йили апрелдан июнга қадар ишга оширилиши керак эди, лекин бунга қадар рухсатномаларни тўплаш имкони бўлмаган.

Иссиқкўл вилоятининг тадбиркорликни ривожлантириш ва сармоя жалб қилиш бўйича кенгашининг котиби Айбек Шаршенбаев француз сармоядорлари Қоракўлнинг дам олиш зонасига муддатнинг қисқалиги сабабли миллион доллар сармоя киргизишдан бош тортишганини айтди.

«Лойиҳани ишга ошириш апрелдан июнга қадар режалаштирилган эди. Лекин Қоракўлнинг шаҳар кенгашидан қўллов топиб, бошқа тегишли тузумлардан рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун бир қанча вақт кетар эди, бу йил улгура олмаяпмиз», —деди Шаршенбаев.

Унинг айтишича дам олиш зонаисни қайта тиклашни кейинги йили ҳам муҳокама қилса бўлади.

Шаҳар кенгашининг уй -жой коммунал хўжалик комиссиясининг теакчиси Канатбек Ишембиев дам олиш зонасини қайта тиклаш масаласи нима учун ижобий ҳал бўлмаганини изоҳлаб берди.

Унинг айтишича, сармоядорлар шунчаки компьютерда тузилган таҳминий лойиҳани кўрсатишган.

«Ҳеч қандай ҳужжат олиб келишмаган. Берилувчи маблағ миқдори ҳақида ҳам ҳеч қандай жавоб бришгани йўқ; сизлар ер бергандан кейин пул излаймиз дейишди. Шунинг учун биз уларга дам олиш зонаси қандай кўринишда бўлади, қанча пул сарфланади, шуни барига тайёрланиб, тушунтириб беришига вақт бердик. Шундан кейин улар келгани йўқ», — деди Ишембиев.

Франция сармоядорлари шаҳар кенгашига Қоракўлдаги дам олиш зонасини қайта тиклаш лойиҳасини январнинг бошида кўрсатишган. .

Қоракўлдаги дам олиш зонасини қайта қуришнинг лойиҳаси. Суратни Азамат Айтбаев берди.
Қоракўлдаги дам олиш зонасини қайта қуришнинг лойиҳаси. Суратни Азамат Айтбаев берди.

Қайта қуриш ишлари 2017 йилнинг 1 апрелида бошланиб шаҳардаги сайёҳлик мавсуми бошлангунга қадар якунланиб қолиши режалаштирилган.  У вақтда маҳаллий депутатлар жавоб бермай, яқинги сессияда бу масалани кўриб чиқишга ваъда беришган эди. Лойиҳа жамоат ҳожатхонаси қуришни, ёруғлик бериш тизимини, ўтирғичларни ўрнатишни, шунингдек фонтан, велосипед ва ролик учун махус йўлларни қуришни ўз ичига олган.

Лойиҳани ишга ошириш бўйича сармоядорларнинг асосий шарти  — дам олиш зонаси қайта қуриб бўлингандан кейин 3,5 гектар ер майдонини уларга 15 йилга ижарага ўтказилиши керак бўлган.

Шаҳар кенгашининг депутати Азамат Айтбаев қайта қуриш бўйича депутатларнинг фикрлари турлича бўлганини айтиб берди. Бир гуруҳи бу шаҳарда туризмни ривожлантиришга ёрдам беришини айтишган. Бошқалар эса агарда марказий дам олиш зонасини бировга 15 йилга бериб қўйилса, кейин у хусусийлашиб кетишини билдиришган.

Муаллиф: Метин Жумагулов