Kyrgyz Concept ишхонасининг бошчиси Эмил Умоталиев МХДКда Текебаев иши бўйича сўроққа олинди

652

Kyrgyz Concept ишхонасининг етакчиси Эмил Умоталиевни МХДКда Омурбек Текебаевнинг иши бўйича терговга олишган. Умоталиев ошкор қилмаслик бўйича тилхат берган. 2010 йили у Текебаев каби Вақтли ҳукуматнинг аъзоси бўлиб турган.

«Ҳаммаси жойида. Айрим жиҳатларни аниқлаб олиш бўйича эскича ишлар бўлди», — деди у Kloop.kgга берган интервьюсида.

24.kg сайтининг ёзишича, Умоталиев муҳолифатдаги сиёсатчи Омурбек Текебаевга қўзғалган иш бўйича гувоҳ қатори чақирилган.

povestka-v-gknb

Эмил Умоталиев — Қирғизистондаги энг йирик Kyrgyz Concept сайёҳлик идораиснинг президенти. 2010 йилдаги апрель революциясидан кейин Умоталиев Вақтли ҳукуматнинг иқтисодий тартибга келтириш минстрининг вазифасини бажарувчи хизматида ишлаган.

Унгача Бишкек тадбиркорлик клубининг етакчиси, Халқаро холис суднинг кузатувчи кенгашининг аъзоси ва Қирғизистондаги туроператорлар уюшмасининг раиси бўлган. Қирғизистоннинг Ташқи ишлар минстрлигида ишлаган.

Умоталиевнинг сўроққа чақирилиши сабаблари номаълум. Шунингдек, Тергов бошқармасининг чақируви Умоталивенинг Вақтли ҳукумат вақтида эгаллаган хизмати билан алоқадорми, йўқми экани ҳам номаълум. Бироқ 2017 йилнинг февраль ойининг сўнгида Вақтли ҳукуматнинг икки аъзоси, Дуйшонкул Чотонов билан Омурбек Текебаев ҳам қўлга олинган.

Улар товламачилик ва коррупция ҳақидаги жиноят ишлари бўйича жавобга тортилмоқда. МХДКдан билдирилишича, уларга россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан билдирув келиб тушган. Маевский 2010 йили Текебаев билан Чотоновга бир миллион доллар берганини билдирган.

Маевский бу маблағ учун “Мегаком” компаниясини бошқарув имконини олар эди. Россиялик тадбиркорнинг ишонтирича, у истаган нарсасини ола олмаган ва берган пулини қайтариб олишга харакат қилганда Текебаев тарафидан қўрқитувга учраб, Россияга қайтиб кетган.

«Кыргыз Концепт» «Клооп медиа» КФинг лойиҳалари бирининг ҳомийи бўлиб ҳисобланади, бироқ бу материалнинг чиқишига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Муаллиф: Александра Титова