Баткен вилояти бадиий тасвир мактаб-интернатида 50 бола билим олганига қарамай, у ерда фақатгина тўрт парта билан саноқлигина ўтирғичлар бор. Шу сабабдан ҳар бир соатда уларни бошқа хоналарга ташиб, ўқиб туришга мажбур бўлишади.
Материалнинг асли «Азаттык» радиосининг сайтида чиққан.
Бактигул Кадирова, ўқитувчи:
— Парталарнинг барчасини бошқа махсус дарсларга олиб кириб кетишади. Махсус дарслар тугагандан кейин бе урдаги дарсга қайта олиб келиб туришади.
2006 йилдан бери турли қишлоқлардан бино излаб, кўчиб юриб Баткен шаҳар мэриясига қарашли эски мактабга 2013 йили кеилшган. Бу ерда дарслар ўртасидаги танаффусда парталарни у ёқдан, бу ёққа кўтариш болалар учун бош муаммо.
Бексултан Жалал ўғли, бадиий тасвир мактаб –интернатининг ўқувчиси:
— Шароитлар яхши эмас. Иситиш жиҳозлари яхши ишламайди, столлар ҳам етарсиз. Лекин билим бериш сифати жуда яхши. Имкониятларимиз эса етарсиз. Бу ерга келгандан бери стол ташиш қийинчилик туғдиряпти. Синфларимиз узоқ бўлгани учун кунига тушки ва эрталабки дарсларда столларни ташиб ўтирамиз. Столлар етарсиз бўлади, шундан қийналамиз.
Икки корпусдан иборат иморатнинг бир бўлимини ўқувчилар учун ётоқхонага ва ошхонага айлантиришган. Лекин ётоқхонасида хали хал бўлмаган муаммолар етарли. Масалан, бир хонада 15 нафардан ўқувчи ётиб туришади. Айниқса тор хонада 15 қизнинг яшаши қийин бўлар экан.
Айзада Кабилова:
— Бир хонада15 қиз. Бу ерда қимирласак ҳам, кириб-чиқишда бир-бирига урилиб кетишлар кўп бўлади.
Бадиий тасивир мактаб –интернатида вилоятнинг турли томонларидан келган болалар билим олишади. Бу ўқувчиларга келажакда Миллий бадиий сурат академисида билимини давом эттиршга йўлланма берилади.
Расм дарсидан ташқари, бошқа фан дарсларини ўтиш тушдан кейинги вақтга белгиланган. Бундай шароит эса етарли тарбия, билим беришга тўсқинлик қилмоқда экан.
Бактигул Кадирова, ўқитувчи:
— Парта, стулларимиз етишмайди. Фан дарслари бўлганда болалар устахоналардан ўтирғичларни ташиб келиб, дарс ўтишади. Кейин яна қайтиб бошқа хонага олиб боришади. Бор стулларимиз ҳам яроқсиз аҳволда. Бундай муаммо таълим олишга халал бераяпти.
Мактаб биносининг энг зарур бўлган эҳтиёжларини олиш учун атиги 70 минг сомга қин маблағ керак бўлади. Мактаб жамоати ёрдам сўраб Баткен вилоятининг етакчилигига мурожаат қилган. Лекин бу йилнинг бошида вилоят ҳукумати бор имконимиз шу деб тўрт минг сомгина берибди.