«Азия Микс» командасининг капитани КВНнинг премьер-лигасидаги ҳакамлар гуруҳига аъзо бўлди

608

«Азия Микс» командасининг капитани Элдияр Кененсаров КВНни премьер-лигасининг ҳакамлар гуруҳига аъзо бўлди. Энди Қувноқлар ва зукколар клубининг собиқ иштирокчиси ўйиннинг “бошқа тарафида” бўлмоқчи.

Кененсаров 28 январда Премьер-лиганинг 1/8 бўлимида ўзини хакамлар гуруҳининг аъзоси қатори синаб кўрди.

«Менинг премьер-лига билан алоқам ўзича бир катта ва узун ҳикоя  — 2004, 2006 ва 2007 йил… Энди мен йўиннинг бошқа тарафидаман», — деди Кененсаров.

Энди у КВНнинг премьер-лигасининг юбилей дастурида ҳакамлик қилади.

Кененсаровдан ташқари ҳакамлар гуруҳининг таркибига бошқа жамоаларнинг ҳам иштирокчилари билан капитанлари  —  «“Ой шулаъси” детектив агентлиги» командасининг капитани Филипп Воронин, «Мурманск шаҳрининг терма жамоасининг» иштирокчиси Герман Иванов ҳамда «Ёмон компания» командасининг иштирокчиси Валерий Равдин кирди.

2016 йилнинг декабри сўнгида Кененсаров етаклаган «Азия Микс» командаси Қувноқлар ва зукколар клубининг Олий лигасида ғолиб бўлган биринчи Марказий Осиёдаги команда бўлган.

Ўшанда «Азия Микс» КВНдан мукофот сифатида 700 минг рубль олган. Бундан ташқари, Қирғизистоннинг ҳукумати командага мукофот қатори 300 минг сом берган.

Муаллиф: Бексултан Амантуур ўғли