Президент аппарати: Текебаевнинг адвокатлари терговга босим ўтказишга уринмоқда

707

Президент аппарати матбуот хизматининг етакчиси Алмаз Усонов Текебаевнинг адвкоталарини билдирувларини ёлғон деб ҳисоблайди. Улар “Манас” аэропртининг ёнида қулаган самолётнинг ичидаги юк президент Атамбаевники деб айтишган. Унинг айтишича, улар терговга босим ўтказишга харкат қилишмоқда.

Усонов қўлга олинган муҳолифатчи Текебаевни адвокатларининг билдируви “ёлғон маълумот” деб атади ҳамда бундай нарса учун улар жиноят ва жазо жавобгарлигига тортилиш мумкинлигини эслатди.

«Журналистлар уларга кўрсатилган "ҳужжатлардан" тўғри гумон қилишган. Иш юзида Текебаевни ёрдамчиларининг билдируви унинг иши бўйича терговга босим кўрсатиш йўналтирилган. Бу ҳозирги ишга сиёсий тус бериб, жамоатчилик фикрини бошқа ерга олиб ўтиш харкати», — деди у.

Муҳолифатчининг адвокати Таалайкул Токтакунова партия аъзоларига ҳужжатлар Туркиядан келган деб билдирган. Унда Дача-Суу қишлоғига қулаб тушган «Боинг-747» самолётидаги юк Атамбаевга ва унинг аёлига тегишли деган маълумот бор эмиш.

Улар Текебаев мазкур ҳужжатлар учунгина қамалди деб айтишмоқда. Уларнинг сўзи бўйича, охирги вақтда у қулаб тушган самолётнинг тадқиқ иши билан машғул бўлган.

Ҳалокат бўлган ерни тўплашда ёрдам берган гувоҳлар қулаган самолётнинг ичидан тушган қутиларни қирғиз маркировкаси бўлган этикеткалар бўлганини айтишган.

«Боинг-747» халокатидан 39 киши қурбон бўлган. Қишлоқнинг ичида тўлиғи билан 13 уй вайрон бўлган. Авиахалокат 2017 йилнинг 16 январида бўлган.

Муаллиф: Александра Титова