Текебаевнинг адвокати: Муҳолифатчи «Боинг-747»нинг ҳалокати бўйича текшируви бўйича тадқиқи учун қамоққа олинган

739

Қамалган сиёсатчининг адвокати  Таалайкул Токтакунова Түркиядан олинган ҳужжатларни кўрсатди. Унинг айтишича, улар ҳалокатга учраган «Боинг-747»нинг ичидаги юк Қирғизистон президентига ҳамда унинг аёлига тегишли эканини исботлаб туради. Токтокунова охирги ойларда бу текширувнинг устида Текебаев иш олиб бораётган деб билдирди.

«Ата Мекен» партиясининг аъзоларини матбуот йиғинида Таалайкул Токтакунова Туркиянинг хавфсизлик хизматидан олинган ҳужжатларни кўрсатди.

Унинг айтишича, Текебаев уларни парламентда кўрсатмоқчи эди, лекин февралнинг 25идан 26сига ўтар кечаси кутилмаганда қўлга олингани боис бунга улгурмай қолган.

«"Боинг 747" авиахалокатини текшириш иши натижа берди, самолётнинг ичидаги юк  — компьютер буюмлари, уяли телефонлар, қимматбаҳо металлар ҳамда тошлар  — Атамбаевга ва унинг турмуш ўртоғига тегишли эканини биламиз», — деди у.

Энди «Ата Мекен» авиахалокатни тадқиқ қилиш учун янги комиссия тузишини ва бу комиссияга депутат Канибек Иманалиевни қўшишни талаб қилмоқда.

Ҳужжатлар ушбу хатнинг асл нусхаси берувчи депутатлар комиссиясигагина ўтказиб берилган. Биз ўз ҳаётимиз учун хавотир оламиз, менинг ортимдан […] автомобиллар юрибди, улар ўша хатнинг асл нусхасини текшириб, излашмоқда. Бироқ бу материаллар депутатлар комиссиясигагина берилади», — деди у.

«Ата Мекен»нинг адвокатлари 16 январда “Манас” аэропортининг ёнидаги уйларга қулаган «Боинг-747» самолёти тўғрисидаги ишни якунига чиқаришларини айтишмоқда.

Бу ҳалокатда 38 киши ҳалок бўлиб, омон қолганлар уй жойсиз қолган.

Ўша вақтда «Боинг-747»нинг ҳалокати тўғрисидаги ҳақиқатни ҳукумат яшираётганини «Ата Мекен» парламент фракциясининг етакчиси Омурбек Текебаев айтиб чиққан. У Қирғизистонда контрабанда юки учун ҳақ олган шахслар борлигини билдирган.

Текебаев самолётнинг қулашининг сабабини ҳамда “қулаб тушган” “Боинг” ичидаги юк кимга тегишли эканини текшириш учун барча кучини сарфлашини айтган.

«Прецедент» компаниясининг юристи Жибек Кенжебекова Kloop.kgга Токтокунова айтаётган ҳужжатлар ҳозирча юридик ҳуқуққа эга эмаслигини айтди.

Муаллиф: Александра Титова