Сапар Исаков Фарид Ниязовнинг ўрнига президент аппаратининг бошчиси бўлди

711

2017 йилнинг январида Исаков президент аппарати етакчисининг биринчи ўринбосари хизматини эгаллаган, лекин мартда яна хизмат ўрнидан кўтарилди. Президент аппаратанинг собиқ етакчиси Фарид Ниязов ҳам янги хизматга ўтди — у президентнинг маслаҳатчиси бўлиб тайинланди.

Президент Алмазбек Атамбаевнинг маъмуриятида кадр ўзгаришлари бўлиб, Сапар Исаков билан Фарид Ниязов янги хизмат вазифасини олишди.

Фарид Ниязов
Фарид Ниязов

Фарид Ниязов президент маслаҳатчиси бўлиб тайинланди  — 2011-2015 йиллари у шундай хизматда бўлган эди. 2011 йили Ниязов Атамбаевнинг сайлов олдидан штаб етакчиси хизматидан президент маслаҳатчиси хизматига кўтарилган.

2010 йили Ниязов Вақтли ҳукуматнинг ахборот-координация аппаратининг бошчиси бўлган.

2005 йилдан 2010 йилга қадар Курманбек Бакиев ҳукуматининг вақтида Ниязов «КомерсантЪ» газетасида ишлаган.

Асқар Ақаевнинг даврида Ниязов ТИМнинг ишини бошқарувчи, биринчи вице-премьер-министрнинг ёрдамчиси бўлиб, шунингдек президентнинг матбуот хизматини етаклаган.

Президент аппаратининг янги етакчиси бўлиб Сапар Исаков тайинланди.

Сапар Исаковни президентнинг ишончли кишиларидан бири қатори айтиб юришади. Бу ҳақда Алмазбек Атамбаев ўзи Ангела Меркел билан учрашувда уни “ўнг қўлим” деб эълон қилган эди.

Исаков охирги беш йил бўйи президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимни бошқариб келган.

Президент аппаратига қадар бу амалдор Вақтли ҳукуматнинг халқаро алоқалар бўлимнинг бошчиси бўлиб, ҳукумат аппаратила ҳамда ТИМда ҳам ишлаган. У шунингдек Инновация ва инвестиция бўйича марказий агентликни Максим Бакиев бошқариб турган вақтда унинг таркибида хизмат қилган.

Муаллиф: Александра Титова