Қирғизистонлик ўқувчи Россиядаги истеъдодлар танловидаги энг кўп овоз олганлар сафида

708

НТВ телеканалининг янги мусиқий лойиҳасининг иштирокчилари овоз беришнинг дастлабки 48 соатида 120 минг лайк йиғишди. Лойиҳанинг ўзгачалиги – ундаги иштирокчилар болалар уйининг тарбияланувчилари ва асраб олинганлар.

НТВ телеканалида болаларнинг халқаро «Сен зўрсан! (Ты супер!)» вокал танлови бошланди. Лойиҳада МДҲ ва Болтиқ бўйи давлатларининг болалар уйидаги, интернат мактабларидаги ва асраб олинган оилалардаги 7-18 ёшдаги ўсмир болалар иштирок этади.

Мазкур шоунинг биринчи сони 11 февраль куни кечасида кўрсатилган. Биринчи кунда кўрсатувни тармоқда 200 мингдан ортиқ одам кўрган. Танловда 92 бола курашмоқда.

Мусиқий лойиҳанинг қўлланмаси ёки сайти орқали иштирокчиларга овоз берса бўлади.

Қирғизистон номидан биргина Урмат Мирсаканов иштирок этган. Унинг видеоси лойиҳа сайтида 18 мингдан ортиқ овоз олган.

У 12 ёшда ва синглиси ва иниси билан оилавий турдаги болалар уйида яшайди.

Бу орада саралаш турига тайёрланиб, вокал бўйича ўқитувчилардан дарс олиб, лойиҳанинг бошқа иштирокчилари билан вақт ўтказмоқда.

«Биз болалар билан дўстлашиб олдик. Бирга дарсларга, бассейнга борамиз, ўйнаймиз. Вокал бўйича машғулотлар қизиқарли ўтмоқда, менга ҳаммаси ёқяпти. Болалар жуда кўп. Қирғизистондан мен ўзимман», — деб айтди Мирсаканов.

Қирғизистонлик қобилиятли Урматни ҳозирча экрандан кўрсатмади. Балки биз уни 18 февралда соат 23:00да бўладиган саралаш турининг навбатдаги дастуридан кўра оламиз.

Ҳакамлар гуруҳининг аъзоси, Россиянинг хизмат кўрсатган артисти Виктор Дробиш лойиҳани биринчилардан бўлиб ёқтирган.

«Менинг фикримча, бу мусиқий лойиҳанинг оғир шароитга дуч келганлар учун яхши ва олқишга лойиқ миссияси бор. Унинг энг аҳамиятлилиги — иштирокчиларнинг болалар эканлиги», — деган у.

Ҳакамлар гуруҳи, шунингдек, қўшиқчи Ёлка, опера ва эстрада қўшиқчиси Маргарита Суханкина ва хонанда Стас Пьеха кирган.

«Сен зўрсан!» — НТВ телеканали билан Sputnik маълумот агентлиги ва радиосининг биргаликдаги лойиҳаси.

Муаллиф: Элвира Муратова