"Ақлли ҳисоблагич"нинг айби йўқ: "Шимолийэлектр" абонентларга пулини қайтариб бермайди

606

Миллий энергохолдинг абонентлари январь ойида электр энергияси учун кўп ҳисоб келганидан арзланишган. «Шимолийэлектр» компанияси «ақлли ҳисоблагичлар»нинг ишини текшириб, жабрланганларга пулини қайтариб беришга ваъда берган эди. Бироқ текширув ҳисоблагичлар ишида ҳеч қандай носозлик бўлмаганини кўрсатган.

«Шимолийэлектр»нинг мутахассислари ҳисоблагичларнинг ишини текшириб, бузилмай ишлаганини аниқлашган. Январь ойидаги ҳисоблагичларни кўп ишлагани электр энергиясидан кўп фойдаланиш билан боғлиқ бўлган. «Шимолийэлектр»га 17 февралга нисбатан умумий 700га яқин норози бўлган абонентлар мурожаат қилган.

«Мурожаат қилган абонентларнинг фикрича, "ақлли ҳисоблагич”лар нотўғри ишлагани сабабли кўп ҳисоблаб юборган», — дейилади маҳкаманинг баёнотида.

Абонентлардан ариза тушгандан кейин ҳисоблагичларни мутахассислар текшириб чиқишган. Уларнинг хулосаси бўйича ҳисоблагичларда носозликлар бўлмаган.

Мутахассислар абонентлар орасида тушунтириш ишларини олиб бориб, мурожаат қилганларнинг орасидан 593и аризаларини қайтариб олиб, ҳисобларини тўлашган. Қолган 59и ҳисобланган суммага маъқул бўлмаса, яна 36си қаралмоқда.

Комиссиянинг хулосасига рози бўлмаган абонентларнинг ҳисоблагичлари «Шимолийэлектр»нинг метрология ва автоматик хизматининг ўлчов лабораториясига ёки Бишкекдаги тажриба, сертификация ва метрология марказига (давлат стандарт) жўнатилади.

Бу вақтгача Бишкекдаги энергосбытнинг тушунтиришича, январь ойидаги «ақлли ҳисоблагич»нинг йирик сумма ҳисоблагани интернетдаги носозликларга боғлиқ бўлган.

Абонентларга ўртача фойдаланиш миқдори ҳисобланиб, қолган фойдаланган киловатларни кейинги ойга ўтказиб қўйишган.

Муаллиф: Александра Титова