Бош прокуратура Текебаев, Шикмаматов ҳамда Салянованинг қариндошлари солиқ тўлаганини текширмоқда.

667

Бош прокуратура Давлат солиқ хизматига сўров жўнатиб, муҳолифатчилар Омурбек Текебаевни, Алмамбет Шикмаматов ҳамда Аида Салянова қариндошларининг 2005-2007 йилларда тўлаган солиқларини текширувга олган.

«Азаттык» радиоси хабар беришича, муҳолифатчи Омурбек Текебаев Бош прокуратурани хатининг нусхасини кўрсатган.

Хатда ёзилганидек, Бош прокурата «Ата Мекен» партиясининг депутатлари фигурант қатори ўтаётган ишнинг асосида маълумотларни сўраб мурожаат қилган.

Солиқ хизматининг текширувига депутатларнинг ота-онаси, қариндошлари, фарзандлари ҳамда турмуш ўртоқлари бор, бари қўшилиб 26 киши тўғри келган.

Катталардан ташқари рўйхатда Текебаевнинг 2002 ҳамда 2008 йили туғилган балоғатга етмаган фарзандлари ҳам кўрсатилган.

«Идоралар аро комиссия ўз ваколатидан чиқиб, бошқа масалаларга ўтмоқда. Саксондаги онам билан саккиздаги қизимгача солиқ ҳисоботларини сўрабди. Мен барини беришга тайёрман. Ўзимга қўшиб Атамбаев, Жолдубаева, Исаков, Сегизбаев ҳамда бошқаларнинг ҳам шундай ҳисобот беришини талаб қиламан», — деган Текебаев «Азаттык»қа берган интервьюсида.

Текебаевнинг фикрича, Бош прокуратуранинг текшируви  — муҳолифатга таъзиқ кўрсатишга уриниш.

Муҳолифатчиларнинг қариндошларини текширувга олиш Белизда рўйхатга олинган  Southfield Management Inc.ишхонасининг акцияларини ўтказиб бериш бўйича трастни асослаш ҳақидаги материаллар билан алоқадор. Бу иш жамоатчиликда «Белизгейт» номи билан маълум.

Сурат: Қирғизистоннинг президент сайти.
Сурат: Қирғизистоннинг президент сайти.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг етакчиси Абдил Сегизбаев 2016 йилнинг ноябрь ойида президент Алмазбек Атамбаевга Белиздаги расмий органларнинг траст ҳужжатларини (апостиль) кўрсатган.

Мазкур ҳужжатларда миллийлайтирилмаган  «Мегаком» компаниясини 2012 йили сотишга манфаатдор бўлганини кўрсатувчи маълумотлар ўрин олиб, парламентдаги «Ата Мекен» фракциясининг уч депутати Омурбек Текебаевнинг, Алмамбет Шикмаматов ҳамдаАида Салянованинг номи тилга олинган.

Муаллиф: Александра Титова