Ўшнинг етакчилиги ўқувчиларга Валентин кунини нишонлатмади

585

 Ўш шаҳар билим бериш бошқармаси мактабларда Валентин кунини нишонлашни тақиқлади. Чунки ҳукумат ўқувчилар орасида низолар бўлиш эҳтимолидан хавфсираган.

Бу тадбирни ўтказишгагина эмас, ўқувчилар орасида совға ва табриклар қатори беришга ҳам тақиқ қолинди. Лекин бунга қарамай бу тартибни бузганлар учун ҳеч қандай жазо қаралмайди.

Шаҳар билим бериш бошқармасининг матбуот котиби Искендер Камчиев Kloop.kgга берган интервьюсида айтганидек, тақиқнинг мақсади — мактаб ичида кўнгил очар тадбирларнинг “оқибатларининг” олдини олиш.

«Дискотекалардан кейин мактаб ўқувчилари ундан сўнг яна байрамни давом эттиришлари мумкин эди, бу эса жанжалларга сабаб бўлиш эҳтимолини туғирар эди”, — деди у.

Унинг айтишича, бу сананини нишонлашга Ўшнинг барча мактабларида икки йилдан бери тақиқ солиниб келмоқда.

Ўшда 54 давлатга қарашли ўрта мактаб бор, унда 80 мингга яқин бола ўқийди.

Муаллиф: Акилай Каримова