«Республика – Ата-Журт» фракцияси президентликка Бабановнинг номзодлигини кўрсатди

493

Парламентдаги «Республика — Ата-Журт» фракцияси ўз етакчиси Омурбек Бабановни бир овоздан президентликка кўрсатишга қарор қилди.

Бабановнинг номзодлигини кўрсатиш масаласи «Республика — Ата-Журт» фракциясининг йиғинида 14 февралда ечилди.

Парламент депутати Мирлан Жээнчороев билдирганидек, партия бошчисининг номзодлигини президентликка кўрсатиш тўғрисидаги қарор бир овоздан қўлланган.

Бабанов ўзи президентликка кўрсатиш масаласини партия “жамоавий” хал қилишини айтган.

«Биз бу масалани бутун жамоа бўлиб хал қиламиз, балким бу хизматга бизнинг партиядан бир қанча лойиқроқ кимнидир овозга қўядими, буни фракция хал қилади » , — деган Бабанов.

Омурбек Бабанов Қирғизистонда 2005 йили сиёсатга келган тадбиркор сифатида маълум. У 2011–2012 йиллари  премьер-министр бўлиб ишлаган.

Кейин у ўз ихтиёри билан хизматдан кетган. 2015 йилдан бошлаб парламентнинг депутати бўлиб, «Республика — Ата-Журт» фракциясини бошқара бошлаган.

Сиёсат ишларига аралашгунга қадар, у «Кыргызстан коммерциялык банкы»нинг директорлар кенгашида раис маслағатчиси бўлган.

Президентлик хизматига Бабановдан ташқари яна икки сиёсатчи номзодини қўймоқда, улар — собиқ премьер-министр Темир Сариев ҳамда «Онугуу-Прогресс» партиясининг етакчиси  Бакит Торобаев.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова