World Press Photo: Туркиядаги рус элчиси қотилининг сурати йил фотосурати деб топилди

683

World Press Photo синовининг танловига кўра, Туркиядаги рус элчисини ўлдириш вақтида олинган сурат йил сурати деб аталди. Унинг муаллифи —  «Ассошиэйтед Пресс»нинг фотосуратчиси Бурхан Озбилижи.

Танловнинг бош ҳаками Стюарт Франклин фотомухбир Бурхан Озбилижининг суратини «жуда мураккаб хабар фотосурат» деб атаган. Бироқ Франклин ўзи бу суратга «Йил сурати» деган мукофотни бергиси келмаганини айтди.

«Мен қарши овоз бердим. Кечир, Бурхан. Бу қотилликнинг фотосурати, қотил ва ўлган одам бир суратда, бу қотиллик кўринишини эълон қилгандай руҳий томондан катта муаммо яратади», — деган сўзни келтиради «Гардиан» газетаси.

Суратнинг асосий режасида 22 ёшдаги полиция офицери Мерт Алтинташ қўлида пистолет ушлаб туради, орқа планда — Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ерда ётган жонсиз танаси кўринади.

22 ёшдаги полиция офицери Мерт Алтинташ пистолет билан ва Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг жонсиз танаси. Сурат Бурхан Озбилижи, «Ассошиэйтед Пресс».
22 ёшдаги полиция офицери Мерт Алтинташ пистолет билан ва Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг жонсиз танаси. Сурат Бурхан Озбилижи, «Ассошиэйтед Пресс».

Ҳакамларнинг бош аъзоси АҚШлик мустақил журналист Мари Кальверт хонимнинг фикрича, мукофотни қўлга киритган сурат «биз яшаган дунёдан нафратланишни» акс эттиради.

«Биз бу расмни танладик, сабаби у жуда кучли туйғуларни яратади ва баз яшаётган дунёдан нафратланишни ҳам акс эттиради», — деди у.

World Press Photo танловига бу йил 125 ўлкадан 5034 сурат келган.

Карлов 19-декабрда Анқарада «Россия сайёҳининг кўзи билан: Калининграддан Камчаткагача» деган кўргазмани очилишида ўлдирилган.

Карлов нутқ сўзлаётганда тадбирда соқчи бўлиб ишлаган Мерт Алтинташ ҳамманинг кўз олдида унинг ортидан отган. Яна уч киши жароҳатланган.

Қотиллик вақтида тасвирга олинган видео ёзув бўйича, ҳужум қилган «Сурия ва Алеппо учун» ўч олаётганини айтиб қичқирган.

Россия Карловнинг ўлдирилишини халқаро терроризм акти деб баҳолаган.

Муаллиф: Бексултан Амантур уулу