Сомнинг янги график белгиси Юникодда бир йилдан кейин пайдо бўлиши мумкин

620

Агар аҳоли ва ташкилотлар сомнинг янги график белгисидан бевосита фойдаланадиган бўлса, Юникод уни бир йилдан кейингина рўйхатдан ўтказишини билдирди.

Миллий банк вакили Медина Аширалиеванинг Kloop.kgга берган маълумоти бўйича, аҳоли ва ташкилотлар сомнинг янги график белгисидан бевосита фойдаланган ҳолда у халқаро белгилар гуруҳига —  Юникодга — киритилади. Ҳозирча уни рўйхатга олиш мумкин эмас.

«Биз Юникоддан тегишли талабларни олдик, белгини рўйхатга олиш учун ундан аҳоли бевосита фойдаланиши керак. Тижорий банкларга, кредит берувчи идораларга, юридик ва жисмоний шахсларга барча жойда “сом” деган ёзувнинг ўрнига янги белгидан фойдаланиш кераклигини таклиф қилайлик деган қарорга келдик», — дейди у.

Аширалиеванинг сўзларига кўра, сомнинг янги белгисини бевосита қўллашда элга қулай бўлсин деб махсус киритилган.

«Қирғиз валютасининг янги белгиси фойдаланишда енгил, клавиатурада уни териш осон. Демак, у эл орасида тез сингиб кетади», — деб ҳисоблайди Аширалиева.

Аширалиеванинг айтишича, сомнинг белгисини ишлаб чиқиш учун дизайнерлар орасида танлов уюштирилган. Танлов шарти бўйича, янги график белги «сом» деган сўзнинг бош ҳарфидан ва «валютанинг барқарорлигини» таъминлаган остини чизиш белгисидан иборат бўлиши керак эди.

Ҳаммаси бўлиб танловга  ўн иш тушган. Миллий банкнинг вакилларидан иборат ишчи гуруҳ икки дизайнернинг — Николай Бондарнинг ва Аваз Узубековнинг — концепцияларини танлаб, уларга мукофот қатори банкнинг кумуш тангаларини топширган.

Танловда миллий банк ўзи таклиф қилган график белгининг дизайни енгиб олган.

Юникод (ингл. Unicode) — бу дунёдаги барча тилларнинг белгиларини акс эттирган рамзий кодлашнинг универсал стандарти.

Янги белгини Юникодда рўйхатга олиш учун бу белги бевосита фойдаланилиши керак. Масалан, японларнинг «эмодзи» белгиларини япон операторлари бевосита фойдалангани учун уни кодлар жадвалига киритишган.

Муаллиф: Сезим Канибекова