"Ақлли ҳисоблагичлар" абонентлари "жиҳоз бузилганидан" ортиқча ҳақ тўлашган. Уларнинг пули қайтарилади

592

Миллий энргохолдинг ёруғлиқ учун ортиқча тўлаганлар учун компания “ақлли ҳисоблагич”лар фойдаланувчиларига пулини қайтадан ҳисоблаб қайтариб беришини билдирди. “Жиҳоз бузилганидан” абонентларга бир қанча кўп маблағлар ҳисобланган эди.

Ҳукуматнинг йиғинида премьер-министр Сооронбай Жээнбеков «ақлли ҳисоблагичлар»ни иши тўғрисида электр энергиясининг қанча сарфланаётганини ҳисоблаган фуқаролардан шикоятлар тушаёганини айтди. Февраль ойида аксарият абонентлар ёруғлик учун одатдаги тўловлардан ортиқча сумма кўрсатилган ҳисоблар келган.

Миллий энергохолдингнинг раиси Айбек Калиев агарда абонентлар пулини ортиқча тўлаб қўйган бўлса, компания уларнинг пулини қайта ҳисоблаб қайтариб беришини айтди.

Унинг айтишича,жиҳознинг “техник носозлиги” сабабли 2016 йилнинг декабрининг сўнгида  — 2017 йилнинг январи бошида абонентларга ёруғлик учун кўп маблағ ҳисобланган.

Калиев электр энергияси қанча қўлланилганини абонентлар билан аниқлаш иши олиб борилаётганини айтди.

Унинг сўзига кўра, компанияга 350 ариза тушган, унинг ичидан 331 аризага экспертиза ўтказилиб, шикоятлар ҳал қилинган.

Февралнинг бошида Бикекнинг турғунлари электр энергиясига катта маблағдаги ҳисоблар келгани бўйича шикоят қила бошлашган.

«Одатда мен электр учун ойига 5,5 минг сом тўлар эдим, бироқ январь ойида ҳаво иссиқ бўлгани учун биз температурани озайтириб қўйсак ҳам, кечаги ҳисоб 2 минг сомга кўпроқ келди. Бизнинг бир ҳамкабимиз бутунлай шок бўлди, улар тежаш учун январнинг ярмидан кўмир ёқишган, бунга қарамай 4 минг сомга кўпроқ ҳақ келибди», — деб ёзди «Фейсбук»да Мээрим Шамудинова.

Муаллиф: Бексултан Амантур уулу