ЖК комитети кафеда тамаки чекишни таъқиқлашни биринчи ўқишда қўллади

544

Парламентнинг ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси жамоат овқатланувчи жойларда тамаки чекишни таъқиқловчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда ёқтирди. Ғоя бўйича чилим (кальян) билан тамакини махсус кабиналардагина чекишга руҳсат берилади.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчиси депутат Дастан Бекешев таклиф қилинган меъёр фуқароларнинг соғлигини тамакининг зарарли таъсирларидан сақлайди деб ҳисоблайди.

«Бу тадбир жамоат овқатланувчи пунктларининг ходимлари ва тамаки чекмаган мижозларнинг соғлигини сақлаш учун зарур», — деди у.

Қонун лойиҳасига кўра, кафелар билан ресторанлар тамаки чеккан одамлар учун махсус кабиналар ажратади.

Жамоат жойларида тамаки чекишни таъқиқлашдан ташқари, энг арзон тамакининг баҳоси 40 сомгача кўтарилади.

Ғоя бўйича тамакининг қимматлаши уни ўсмирлар сотиб олишини тўхтатиши мумкин.

Ҳукумат тамаки чекишга қарши биринчи марта чора кўраётган йўқ. 2015-йилнинг августидан бошлаб тамаки қутиларида чекишнинг оқибатлари тўғрисида «қўрқинчли» суратлар қўйила бошлаган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова