Қирғизистон жуда кўп қарз олди: иқтисодчилар дефолтдан хавотирланишмоқда

743

Ҳисоб палатасининг собиқ раҳбари Қирғизистон ҳукуматини эҳтимолли дефолт тўғрисида огоҳлантиришга ҳаракат қилди: ўлка кредит берувчиларга ЭДПнинг 60 фоиздан ортиқ миқдорда қарзи бор. Президент эса агар паст фоизлар билан берилса, пул олавериш керак деб ҳисоблайди. Қирғизистон қандай қилиб қарзини тўлаб беради, дефолт хавфи чиндан ҳам борми?

Материалнинг асл нусхаси «Настоящее время»нинг сайтига чиққан.

Қирғизистоннинг Ҳисоб палатасининг собиқ раисаси Элмира Ибраимова биринчи марта ўлкани дефолт эҳтимоли тўғрисида огоҳлантиришга ҳаракат қилганда уни президент бош бўлиб танқид қилган.

«У айтади: "Олиш керак! Мен бундай паст фоизлар билан пул олаётган биринчи президентман", — дейди Ибраимова. — Бироқ президент бу маблағларни қандай самарали фойдаланиш кераклиги тўғрисида ҳеч нарса айтмаган».

Бугунги кунда Қирғизистон турли ўлкаларга ва донорлорга тўрт миллиардга яқин доллар қарз. Бу ЭДПнинг деярли 60 фоизи — бу кўпчилик иқтисодчиларнинг фикрича, қарз олган ўлка учун критик кўрсаткич деб ҳисобланади.

Экспертлар ваҳима солмоқда. Агар Қирғизистон қарзлар сонини кўпайтираверса ва қачондир бир вақтда уларни тўлаб бера олмаса, унда ўлка дефолтга учраши мумкин. Бу эса тегишли иқтисодий оқибатларга олиб келади: инвестиция рейтингининг кескин тушиши, нарҳларнинг ўсиши ва қарзга пул олиш имкониятининг йўқолиши.

Ўлка ичида эса бу солиқларнинг ўсишини (ишхоналарга, жисмоний шахсларга), ойликларнинг ва нафақаларнинг кечикишини, билим бериш, тиббиёт ва бошқа ижтимоий хизматларга бюджет маблағларини қисқаришига ва турмуш даражасини пастлашига олиб боради деганини билдиради.

Экспертлар билдиришича, Қирғизистон олган қарзлар ўлка ҳукумати томонидан жуда ҳам самарасиз ишлатилмоқда.

«Пулни олишга оляпмиз, бироқ ундан қанчали даражада самарали фойдаланилмоқда? — деб савол беради Ибраимова. — Йўлларни таъмирлашга маблағлар қанчали самарали фойдаланилган? Биз йўл қуряпмиз, кейин нима бўлади? Бу йўллар Қирғизистон иқтисодига бирор нарса олиб келиши керак!»

«Бу пулларни иқтисодни рационал турда ривожлантирадиган тармоқларга йўналтирса бўлар эди. Масалан, мен Шимол-Жануб муқобил йўлининг қурилиши қандай иқтисодий фойда олиб келишини тушунмаяпман», — дейди иқтисодчи Жунус Ганиев.

Агар Қирғизистоннинг молия министрлиги қошидаги жамоатчилик кенгашининг раиси Бакитбек Сатибеков тузган солиштирмали жадвалга ишонадиган бўлсак, қарзнинг энг кўп қисми ҳозирги президент Алмазбек Атамбаевнинг вақтида олинган.

Президент атрофидагилар насияларнинг ўсишини мана шундай йўл тутган АҚШнинг мисоли билан оқлашмоқда — уларда давлат қарзи деярли ЭДПнинг миқдори билан тенг. Бироқ иқтисодчилар унчалик ривожланмаган Қирғизистонни бундай қарз сиёсати банкротга олиб келадими деб хавотирда.

«Ривожланган ва ривожланаётган ўлкаларни солиштириб бўлмайди, — дейди Бакитбек Сатибеков. — Давлат камбағал бўлса, бу ерда ижтимоий мажбуриятлар ва давлат эҳтиёжлари ҳам кўпроқ».

Бироқ молия министрлиги ўз ҳисобида қолган маблағни сир сақламоқда. Шу сабабли қирғизистонликлар бу йил давлат ходимларига маошларни, нафақахўрларнинг пулларини тўлаб берадими йўқми билишмайди.

«Биз бу бўйича 3-4 йилдан бери айтяпмиз. Болалар, Россия Федерацияси ҳар куни ҳисобида қолган маблағни эълон қилади деймиз. Бунинг нимаси сир мен тушунмайман», — дейди молия министрлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши раиси Бакитбек Сатибеков.

Экспертларнинг сўзларига кўра, ҳозирча ҳукумат ўз вазифасини умуман бажаролмаяпди деб айтиб бўлмайди. Элмира Ибраимова Қирғизистонда дефолт бўлмайди деб умид қилади. Бироқ ҳукумат қандай қилиб қарзни тўлаб беради ва қандай қилиб иқтисодни жонлантиради деган саволларнинг жавобини унинг сўзларига кўра, қирғизистонликлар талаб қилиши керак.