Бишкекда "Де-Факто" газетасининг бош муҳарририни калтаклаб кетишди

751

Икки киши Бишкекнинг четида «Де-Факто» газетасининг бош муҳаррири Амантур Мусагуловга ҳужум қилган. Мусагулов касалхонага мурожаат қилиб, милиция эса журналистнинг калтакланишини «маиший можаро» демоқда.

Фуқаровий фаол Адил Турдукулов ўзининг фейсбук сиҳифасида ёзишича, Мусагулов калтаклангандан сўнг касалхонага мурожаат қилиб, Ленин РИИБга ариза ёзган.

Турдукулов Мусагуловни калтаклаб кетгани тўғрисида унинг қариндошлари эшитганини Kloop.kgга айтди. Мусагулов ўзи телефон қўнғироқларига жавоб бермаяпти.

http://

«Ҳақиқатни айтганда, бундай воқеалар [журналистларга ҳужум] тез-тез такрорлана бошлади. Кўпинча бундай ҳолларда расмий органлар бу маиший ҳолат деб билдиришади. Бу жуда жўн ечим», — деди у.

Турдукуловнинг сўзларига кўра, текширув олиб бориш керак, сабаб ҳозирда воқеани ҳаётий можаро дейишмоқда.

«Сабаби “Де-Факто” таниқли газета ва унда қарама-қарши материаллар чоп қилинган. […] Нима бўлганда ҳам журналист ҳукумат тараф бўладими ёки аксими, у кимга ишлаши аҳамиятли эмас, уни калтаклаб бўлмайди», — деди у.

Амантур Мусагуловнинг калтакланиши Қирғизистондаги биринчи марта журналистнинг калтакланиш ҳолати эмас. 2016 йилнинг февралида «Пул ва ҳукумат» газетасининг бош муҳаррири Турат Акимов калтакланган.

Унда Акимовнинг калтакланишини президент Алмазбек Атамбаев ўз назоратига олган эди. Акимов ҳужумни «сиёсий буюртма» деб атаб, бунинг учун ўшанда ИИМга раҳбарлик қилган Мелис Турганбаевни айблаган.

Акимовга ҳужум қилиш факти бўйича «Бебошлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган.

2015-йилнинг октябрь ойида Бишкекнинг четида турмадан қочган одамни қўлга олиш бўйича махсус операция вақтида номаълум кимсалар «Супер-инфо» газетасининг журналисти Максат Орозумбетовни калтаклаб, унинг видеокамерасини тортиб олган.

Ўша йили май ойида Kloop.kgнинг журналисти Владимир Цайга ҳам ҳужум бўлиб, унда номаълум одам автомобилида ускунани текшириб ўтирган Цайнинг камерасини икки марта ўғирлаган.

Журналист Булат Сатаркулов 2015-йилнинг бошида ўз уйига яқин жойда калтакланган. Тунда номаълум кишилар уни бир неча марта калтаклаб, барча техник ускуналарини тортиб олган.

Муаллиф: Майрамкул Жанарбекова