МХДҚ Бишкекда ёш йигитни калтаклаган милиция ходимларининг ишини кўриб чиқади

722

Ёш йигитни калтаклаган икки милиция ходимларининг иши миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасига ўтказиб берилди. Бу иш билан милиция шуғулланмайди, сабаби қонунни ходимларнинг ўзи бузган.

Токтогул кўчаси билан Манас проспекти кесилишидаги «Оливье» кафесининг ёнида 21 ёшдаги йигитни калтаклаган икки тезкор ходимни 7-февралда Бишкек милицияси қамоққа олди.

Муштлашиш бўйича пойтахт милицияси «Бебошлик» моддаси билан жиноий иш қўзғаган, бироқ ҳозир бу иш миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасига ўтказилмоқда.

«Тергов вақтида гумондорлар ТИЗОда бўлади. Бу ишни МХДҚ қарайди, сабаби қонунни ички ишлар органининг ходимлари бузган», — деб билдирди матбуот хизмати.

МХДҚнинг матбуот хизматининг ўзи тушунтириш беришдан бош тортди.

Қўлга олинган милиция вакиллари Свердлов районининг жиноятчиларни қидириш ва Бишкекнинг ШИИБнинг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлимининг тезкор ходимлари бўлишган, иккиси ҳам тахминан 25 ёшда. Улар хизматдан четлатилди.

Икки эркак киши кафедан чиқиб, сўнг йигитни калтаклай бошлаган видеони жабрланган йигитнинг қариндоши 1-февралда «Инстаграмм»га қўйган. У акасини «маст» милиция ходимлари калтаклаганини ёзган. Унинг сўзларига кўра, акаси операция қилиниб, жағи синиб, оғир жароҳатланган.

http://

Калталанган йигитнинг қариндошлари уларга прокуратура билан парламентдагилар қўнғироқ қилиб, аризани қайтиб олишни илтимос қилиб, босим ўтказишаётгани тўғрисида арзланишган.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Марат Абдикаликов