Карта: Бишкек мэрияси 1 мартдан беш кўчани таъмирлай бошлайди

617

Бишкек муниципалитети жорий йилнинг март ойидан бошлаб Свердлов районининг беш кўчасини тўла таъмирлашга киришади. Мэрия таъмир ишларига тўсиқ бўлувчи объектларни ҳозирдан олиб ташлай бошлади.

Кўчаларни қайта қуриш бўйича ишлар 1 мартда бошланади. Ҳозирча мэрия Свердлов районининг беш кўчасини таъмирлашни режалаштирмоқда.

  • Колбаев кўчаси Лермонтов кўчасидан бошлаб Ауэзов кўчасига қадар — 2,9 километр;
  • Лермонтов кочосү Чүй проспектинен Жибек Жолу проспектине чейин — 1,55 километр;
  • Орозбеков кочосү Жибек Жолу проспектинен Саадаев кочосүно чейин — 3,3 километр (кўприк қурилиши билан бирга);
  • Шербаков кўчаси Тоголок Молдо кўчасидан Элебесов кўчасигача — 1,2 километр;
  • Саадаев кўчаси Тоголок Молдо кўчасидан Орозбеков кўчасигача — 0,21 километр.

Жами бўлиб 2017 йили Свердлов районида 14 кўча таъмирланади — бу  25 километрлик йўл.

http://

Бундан ташқари, мэрия бошқа районларда ҳам йўллар таъмирланади деб ваъда бермоқда. Свердлов райони ҳозирча келажак режалари ҳақида аниқ маълумот берган бирдан-бир район.

Ҳозир таъмир ишларига тўчиқ бўлган “енгил типдаги объектлар”нинг бари олиниб, бошқа ерга жойлаштирилмоқда.

«Зеленстрой» муниципал ишхонаси таъмир ишларини олиб бориш учун дарахтларни кесишга рухсат берувчи ҳужатларни ҳозирдан тайёрламоқда.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова